Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№28, 07.07.2016

ЁШЛАР ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

Андижон шаҳрида "Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси" танлови вилоят босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган "Ёш мутахассислар" IV форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини 25 йиллиги олдидан "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!" шиори остида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамда бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг 2014 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ҳамда ёшларнинг илғор вакиллари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда ёшларнинг ўқиб, пухта билим олиш, касб-ҳунар эгаллашлари, таълим, спорт, санъат, тадбиркорлик умуман, барча йўналишларда истеъдод ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, шунингдек, уларнинг Ватан равнақи йўлидаги фаоллиги, жамиятдаги жараёнларга даҳлдорлик ҳисси ортиб бораётганлиги таъкидланди.

Форумда "Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси" танловининг номинациялар бўйича ғолиблари, яъни "Энг фаол ёш олим" номинацияси бўйича Андижон давлат университети катта илмий ходим-изланувчиси Сухроб Алиев, "Энг фаол ёш банк ходими" номинацияси бўйича "Ҳамкорбанк" акциядорлик-тижорат банки кредитлаш депортаменти мутахассиси Шуҳрат Қосимов, "Энг фаол ёш озиқ-овқат саноати ходими" номинацияси бўйича Избоскан туманидаги "Жонобод чорваси" фермер хўжалиги раҳбари Азизбек Даминов, "Энг фаол ёш спорт мураббийи" номинацияси бўйича Бўз тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи Фозилжон Юнусов, "Энг фаол ёш транспотчи" номинацияси бўйича Андижон шаҳридаги "Бехатар сафар" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Иброҳимжон Раҳимов, "Энг фаол ёш шифокор" номинацияси бўйича Андижон давлат тиббиёт институти ассистенти Садоқатхон Шокировалар муносиб рағбатлантирилди. Энди улар танловнинг республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Шунингдек, танловларнинг барча совриндорлари ҳам форум ташкилотчилари томонидан муносиб тақдирланди.

Ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилган мазкур форум иштирокчилари кўрсатилган эътибор, яратиб берилаётган кенг имкониятлардан миннатдор эканликларини билдириб, юрт равнақи, унинг тараққиёти йўлида янада фаол ва шижоатли бўлишга ваъда бердилар.

Ҳамидулло МАТИСАЕВ,

вилоят касба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши бўлим мудири.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди