Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№33, 14.08.2014

2014 ЙИЛ - "СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ"

ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ

Ушбу саҳифада Олтинкўл тумани Сувюлдуз қишлоқ фуқаролар йиғинида олиб борилаётган ибратли ишлар хусусида сўз юритилади.

ОИЛАЛАРИМИЗ МУСТАҲКАМ БЎЛСАГИНА...

Мустақиллик йилларида давлатимиз томонидан маҳаллаларга, уларнинг ободонлаштиришга кўрсатилаётган эътибор беихтиёр ҳар қандай кишининг қалбини фахрга тўлдиради. Маҳаллалардаги ҳар бир хонадон, уй бир.-биридан чиройли, саранжом-саришта. Ҳамюртларимизнинг ҳаммаси ҳам меҳнаткаш, танти одамлар... Ўз меҳнатининг қадрини, эъзозини топаётганликлари уларга ғурур бағишлайди. Ҳалол яшашга ўрганган ҳар бир хонадонда эса ҳар куни байрам, тўю- тантана. Тинчлик берган неъмат шукронаси тилларда, дилларда...

Бизнинг Сувюлдуз қишлоғимиз кундан-кунга чирой очиб, тубдан ўзгариб бормоқда. Қайта таъмирланиб, янгича кўриниш олган маҳалла фуқаролар йиғини идораси, маҳалла гузарини ҳар қандай киши ҳавас қилади. Атрофи гуллар билан бурканган ҳудудимиз ўзининг ободлиги, тоза ва саранжом-саришталиги билан кишини ўзига чорлайди. Қишлоқнинг ҳар жиҳатдан обод ва ибратли бўлишида хомийларимиз, фаолларимиз, бутун қишлоқ аҳлининг ҳиссаси катта. Ўзим шу қишлоқда катта бўлганлигим учун ҳам бу жойлар мен учун қадрли. 30 йил тумандаги 18-умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқувчиларига сабоқ бердим. Нафақага чиққач, эса қишлоқ аҳли мени фуқаролар йиғинига раис этиб сайлашди. Иш бошлаш қийин кечмади. Аввал болаларнинг кўнглига йўл топиб ишлаган бўлсам, энди катталар, яъни оилалар билан баҳамжиҳат ишлаб уларнинг оғирини енгиллаштиришга, улардан ёрдамимни аямасликка ҳаракат қиламан.

Қишлоғимизда 21723 нафар аҳоли, 5875 нафар оила истиқомат қилади. "Айрончи", "Миробод", "Гулбоғ", "Сувюлдуз", "ОРС", "Чаққон-1", "Чаққон", "Қашқар" сингари 8 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд. Хонадонларимизнинг 196 тасида иссиқхона бор. Иссиқхоналарда табиий газ ёқилмайди. Уларга февраль ойининг охирида экилган бодринг, помидор апрель, май ойларида пишиб етилади. Улар шу деҳқончиликдан олган даромадлари эвазига тўй қилади, уй солади, турмушларини ўнглаб олади. Шунингдек, 16 нафар тадбиркорларимиз якка тартибда фаолият юритишади. Ишчи ўрин яратганлари ҳам бор. Айниқса, ҳудудимизда ҳунармандчилик кенг ривожланган. Ҳар бир оила аъзоси касби-кори билан ҳурмат топган. Дўппидўзлар, қандолатчилар, мебелсозлар, дурадгорлар туну кун меҳнат оғушида. Ҳатто, мактабдан қайтган ўқувчи бола ҳам вақтини кўчада бекор ўтказмай, ҳунар ўрганади. Авлоддан-авлодга ўтаётган касби-корларининг бошини тутади.

Дилоромхон Расулова, Иродахон Йўлдошева, Юлдузхон Ўктамова, Абдуваҳоб Темиров сингари ҳунармандлар ҳунарининг сир-асрорини фарзандларига, шогирдларига ўргатиб келишмоқда.

Қишлоғимиз фаоллари "Чаққон-1" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Гулхумор Эсонова, "Қашқар" МФЙ раиси Маҳфуза Худойбердиева, "ОРС" маҳалла маслаҳатчиси Хошияхон Эсонова, "Миробод" маҳалла маслаҳатчиси Минурахон Маллаевалар билан бамаслахат иш юритиб, халқимизнинг қувончу ташвишли кунларида ҳамиша елкадошмиз.

Чунки қишлоқ аҳли катта оилага ўхшайди. Битта оиладаги фарзандларнинг феъл-атвори, қарашлари турлича бўлганидек, маҳалла ўрамидаги оилаларнинг ҳам яшаш тарзи, болалар тарбиясига бўлган эътибори турлича. Уларнинг кўнглига йўл топиб ишлаш, оғирини енгил қилиш, қувончу ташвишига шерик бўлиб яшашгина уларни бизга яқинлаштиради. Бизга бўлган ишончи ортган инсонгина қабулимизга дадил кириб келади, ўзини қийнаётган муаммо билан ўртоқлашгиси келади.

Биз маҳалла фаоллари эса муаммонинг ечимини топишга уларга баҳоли қудрат ёрдам беришга ҳаракат қиламиз.

Мустаҳкам оилалар мамлакатимиз таянчи саналади. Шунинг учун маҳаллаларда ўтказилаётган маънавий ва маърифий тадбирлар, хотин-қизлар ўртасида бола тарбияси, намунали оилалар билан учрашувлар, турли маросимлар, диний ақидапарастликка қарши, эрта турмуш қуришнинг оқибатлари билан боғлиқ мавзуларда давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар мунтазам ташкил этиб борамиз. Бунинг натижасида қишлоқ ўрамида кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олинмоқда, оилавий ажримлар қайд этилмаяпти. Шунингдек, муҳтож ва кам таъминланган оилаларга меҳр-мурувват кўрсатиш, хотин-қизлар ҳамда ёшларни касбга йўналтириш, спортга жалб этиш каби хайрли ишлар ҳам доимий равишда олиб борилмоқда. Қачонки, инсон уйдан, оиласидан кўнгли тўлсагина, жамиятга фойдаси тегади. Касб-кори, ҳунари орқасидан рўзғорига барака киритади. Шунинг учун ҳам оилалар мустаҳкамлиги доимий эътиборимизда.

Мунаввархон

МАМАЖОНОВА,

Олтинкўл тумани, Сувюлдуз қишлоқ фуқаролар йиғини раиси.

ҲАМКОРЛИК САМАРАСИ

"Энг намунали маҳалла" деган номни олиш учун бирдамлик, ўзаро тотувлик, бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун шиорига амал қилиш керак.

Бизнинг "Чаққон-1" маҳалла фуқаролар йиғинимизда 2598 нафар аҳоли, 404 та хўжалик, 702 та оила истиқомат қилади. Ҳудудимизда 18-умумтаълим мактаби, 15- мактабгача таълим муассасаси ҳамда қишлоқ врачлик пункти фаолият кўрсатади. Шунга кўра "Маҳалла - мактаб - оила" ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилган. Барча олиб борилаётган тарғибот ишларимиз маҳалла аҳлининг маънавиятини оширишга, тиббий маданиятини юксалтиришга қаратилган. Маҳаллада "Ҳар бир оила китобхон", "Фарзандингиз китоб ўқийдими?", "Қизгина, оилага тайёрмисан?","Соғлом турмуш тарзини шакллантириш" мавзуларида тадбирлар ўтказилмоқда. Спорт мусобақалари уюштириляпти. Миллий қадриятларимизни тиклаш, ёшлар онгида шарқона қадриятларимизга эҳтиром уйғотиш, қизларни турмушга тайёрлаш, қайнона-келинлар ўртасидаги муносабатларни яхшилашга қаратилган давра суҳбатлари ва турли учрашувлар ўз самарасини бермоқда.

Маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари Ўлмасали Рустамов, Муяссархон Жўрабоева, Марвархон Фозилова, Абдужаббор Усмонов, Фарида Меҳмонова, Ходимжон Қувватов, Раҳмонжон Арзиев, Имомали Мамадалиев сингари фаоллар билан ҳар бир ишни бамаслаҳат олиб борамиз. Бунинг натижасида маҳалламизда ёшлар ўртасида жиноятчилик ҳолатлари умуман, қайд этилмади. Бу албатта, фарзандларимизнинг бўш вақтларини режали ташкил этганимизда, деб ўйлайман. Чунки ёшлар бизнинг келажагимиз.

Гулхумор ЭСОНОВА,

"Чаққон-1" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, "Шуҳрат" медали

соҳибаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди