Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№33, 14.08.2014

ОГОҲЛИК

Аёл номига доғ туширманг

Жаҳон ҳамжамияти орасида тенглар ичра тенг юртимиз 23 йилдирки, истиқлол нашидасини суриб яшамоқда. Сир эмаски, ҳар бир мустақил давлат ўз ҳудудига кириш-чиқиш қоидаларини, маълум қонунларни жорий этади. Хусусан, Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас.

Минг афсуски, айрим юртдошларимиз ёки мамлакатимизга кириб келаётган қўшни давлатлар фуқаролари баъзи ҳолларда ана шу тартибларимизга амал қилмай, чегара ҳудудларимиздаги божхона постлари орқали таъқиқланган нарсаларни олиб ўтишга уринмоқдалар. Ана шундай ҳолатлар таҳлил этилганда, уларнинг аксарияти ноқонуний йўл билан олиб кирилган маҳсулот эвазига мол-дунё бойлик ортиришга уриниш эканлиги аён бўлиб қолмоқда.

Лекин бугунги кунда мамлакатимиз божхона хизмати ходимлари ҳамиша ўз ўринларида ҳушёр иш олиб бормоқда. Шу туфайли ҳам юқоридаги каби ҳолатлар бартараф этилмоқда. Яхшиси, аниқ мисолларга тўхталайлик.

Вилоят божхона бошқармаси "Маданият" божхона пости орқали Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистонга кириб келаётган, асли Россия давлати фуқароси бўлган Гўзал Шаҳобиддинованинг юклари, унга тегишли жиҳозлар божхона ходимлари томонидан текширилганда, унинг "Аsus X 5 4C" ноутбуки хотирасида 181 та (114 таси араб тилида, 67 таси рус тилида) диний мазмундаги адабиётларнинг электрон шакли борлиги аниқланди. Г. Шаҳобиддинованинг ушбу адабиётларни нима мақсадда мамлакатимизга олиб кираётганлиги юзасидан текширув ва суриштирувлар олиб борилмоқда.

Вилоят божхона бошқармаси "Маданият" чегара божхона пости орқали Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон фуқароси Фотима Шарипованинг қўл ва бошқа юклари текширилганда, Т-6 декларациясида кўрсатилмаган, инспекторнинг оғзаки сўровида айтилмаган, Туркия давлатида нашр қилинган 5 дона диний мазмундаги китобларнинг борлиги аниқланди. Фотима Шарипова юртимиз фуқароси бўла туриб, қай мақсадда ана шу диний адабиётларни мамлакатимизга олиб кираётганлиги юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари суриштирув ишларини олиб бормоқда.

"Маданият" чегара божхона пости томонидан пост ходимлари Ўзбекистон Республикаси фуқароси Гулмира Набиева ҳам Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистонга кириб келаётганда ўзи "Nokia C1" русумли қўл телефони хотирасида 113 дона диний мазмундаги аудиороликларни олиб ўтаётганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат бўйича ҳам суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мана кўриб турганимиздай айрим ҳолларда қонун бузиш ҳолатлари аёллар томонидан содир этилаётганлиги янада ачинарлидир. Ўзларининг қинғир мақсадларини аёлликнинг нафис пардаси ортига беркитаётганларни ким деб аташ мумкин? Аслида ҳар ким қонун олдида баробардир. Лекин аёлнинг бундай нопок ишга қўл уриши ниҳоятда ачинарлидир.

Муҳтарама опа-сингиллар! Огоҳ бўлинг, билиб-билмасдан ана шундай қинғир йўлларга кириб қолманг, аёл деган муқаддас номга доғ туширманг.

Андижон вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди