Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№34, 21.08.2014

"СОҒЛОМ ҲАЁТ - СОҒЛОМ КЕЛАЖАК!"

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Аҳолининг экологик ва тиббий саводхонлигини, маданиятини юксалтириш - соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг муҳим омили" номли лойиҳа доирасида тайёрланди.

МУНОСАБАТ

Сувни исроф қилманг

Маълумки, ер шарининг 71 фоизи сув билан қопланган. Денгиз ва океанлар билан қопланган сувли майдон юзаси Ойдан 10, Mарс сайёрасидан 2,5 баробар каттадир. Гидросферанинг асосий захирасини шўр денгиз сувлари ташкил этади. Чучук сувлар захираси эса бор-йўғи 2 фоиздир.

Ҳозирги кунда ер юзи аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш муаммоси кундан-кунга ортиб бормоқда. Бир кеча-кундузда инсон нафас олиш натижасида ўртача 0,4, терлаш натижасида 0,6, пешоб орқали эса 1-1,5 литр суюқлик йўқотади. Бу умумий олганда 2-2,5 литрни ташкил қилади. Йўқотилган суюқликни инсон сув ва овқат истеъмол қилиш билан тўлдиради. Лекин инсоннинг физиологик эҳтиёжларидан ташқари, санитар-гигиеник эҳтиёжлари ҳам бўлиб, у ривожланаётган мамлакатларда ҳар бир киши бошига 200-230 литрга тўғри келади. Шундан 5 фоизи овқат пишириш, 40 фоизи ҳожатхона, 34 фоизи душ ва ванна, 4 фоизи кир ювиш, 3 фоизи уйларни тозалаш, 5 фоизи автомашинани ювиш ва ҳовлидаги гулзорни суғориш учун ишлатилади. Бундан ташқари, саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш учун ҳам маълум миқдорда сув сарфланади. Бу бир кишига ўртача 2000 литр сув тўғри келади, деганидир. Кунига бир киши учун олинаётган 2000 литр сувнинг 550-600 литри ифлосланаётган сув сифатида табиатга қайтиб келмоқда. Олимларнинг маълумотига кўра, 1 литр оқава сув 7 литр табиий сувни ифлослантирар экан.

Истеъмол мақсадларида ишлатилаётган сув сифати инсон организми учун катта аҳамиятга эга. Масалан, қадимги Рим империяси даврида аҳоли пунктларининг сув таъминоти ва тармоқларини қуриш лойиҳалари билан шуғулланувчи Витурий "бирорта қишлоқда маънавиятли ва бақувват, соғлом кишиларни учратсак, бу уларнинг тоза ичимлик суви истеъмол қилишидан далолат беради", деб ёзган эди.

ЮНЕСКО маълумотларига кўра, ҳар бир мамлакатда чучук сув манбаларининг танқислиги сабабли ичимлик сув муаммоси юзага келган. Водопровод сувидан фойдаланиш имконияти бўлмаган 2,5 миллиард аҳоли орасида сув сифати ёмонлигидан касалликка чалинган кишилар сони 1,9 миллиардни ташкил қилади. Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг хабар беришича, ифлосланган сувдан кунига 25 минг киши ҳалок бўлади.

Сув исрофи асосан уйлардаги водопровод тармоқларида рўй бермоқда. Масалан, хонадан чиқаётганда чироқни ўчиришни эсдан чиқармаймиз-у, водопровод жўмрагини беркитишни кўпинча хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Гугурт чўпидек қувурдан бир кун давомида 480 литр сув бекордан-бекорга оқиб кетади.

Бу каби ҳолатлар, қолаверса, ер юзида сув захираларининг йил сайин камайиб бораётгани ҳар бир кишини ҳушёрликка ундаши даркор. Ҳаётни, сувни қадрлаган инсон "СУВНИ ИСРОФ ҚИЛМАНГ!" дея бонг уриши лозим.

Тамара Аҳмедова,

Дилноза Акбарова.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди