Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№36, 04.09.2014

ШУКРОНА

ИНСОН БАХТНИ ВАТАН БАҒРИДАН ТОПАДИ

Ватанда мен бахтиёрман, бахтиёр де, агар кўрсанг,

Юзим гулгун, дилим равшан, зиёкор де, агар кўрсанг,

Давр менга ҳамнафасдир, мададкор де, агар кўрсанг,

Ғубор йўқдир бу қалбимда навбаҳорда, агар кўрсанг,

Ёруғ кунлар бошимизда барқарор де, агар кўрсанг!

Ушбу сатрларни муборак умра сафаридан қайтгач, Макка, Мадина шаҳарларида яшаётган ватандошларимизнинг юртга бўлган соғинчи сифатида қоралаган эдим. Улар билан суҳбатлашиш асносида Она Ватан тупроғини кўзга тўтиё этишга, ота юртини бир кўришга, бир муддат тоза ҳавосидан нафас олмоққа зор эканликларини ҳис этдим. Хорижда яшаётган миллатдошларимизнинг қалб дардини, соғинчларини шеърий сатрларда баён этганди. Ҳақиқатдан ҳам киши Ватан қадрини, Ватан соғинчини, меҳрини мусофир бўлгачгина теран ҳис қилар экан.

Мустақиллик буюк иноятдир биз учун. Неча йиллик қарамлик занжирларини узиб, озодлик байроғини кўкка илган халқимиз бугун бахтиёр. Ана шу бахтиёрлик ва шукроналикни қувонч тўла нигоҳлардан, завққа тўла диллардан, табассуми гулгун юзлардан англаш мумкин.

Мустақиллик шарофати ила Ўзбекистоннинг ҳар гўшаси обод масканга айланмоқда. Тинчлик-осойишталик ҳаётимизга зеб бермоқда. Фаровонликдан кўнгиллар шод. Бизлар тинч юртда яшаяпмиз, осмонимиз мусаффо, сарҳадларимиз мустаҳкам, ҳар бир лаҳза файзли, дастурхонларимиз тўкин-сочин. Булардан ғурурланмай, қувонмай яшаш мумкинми?

Истиқлол туфайли чиройли уйлар, муҳташам бинолар қуряпмиз, кўнгилларимиз обод бўлмоқда. Шаҳар ва қишлоқларимиз гулларга бурканмоқда. Амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари кўзни яшнатади.

Мен оддий бир қишлоқ одами, кекса инсон сифатида юртимизда рўй бераётган ана шу ўзгаришлардан фахрланаман. Қишлоқларимиздаги кенг ва равон йўллар, гўзал иншоотлар, истироҳат боғи, дам олиш масканлари, яратилган қулай шарт-шароитлар шаҳардагидан-да асло қолишмайди.

Ҳозир саксон ёшдан ошдим, ҳаётда кўп қийинчиликларни кўрдим. Лекин бугунгидай ҳавас қиладиган ҳаётни кўрмадим. Нафақат тўкинлик, балки тинчлик-хотиржамлик, миллий, диний қадриятларимизнинг қадр топаётганлиги қалбимизни тўлқинлантиради. Буларнинг барчаси истиқлол шарофатидир.

Қўлларимизни дуога очиб, истиқлол неъмати учун тилларимизда, дилларимизда шукроналик келтираман ва яна шуни англадимки, инсон Ватан бағридан бошқа жойда бахт топмас экан.

Олимжон РАҲИМОВ, меҳнат фахрийси.

Асака тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди