Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№36, 04.09.2014

ЖАРАЁН

Узоғингиз яқин, оғирингиз енгил бўлсин

ЁХУД АНДИЖОНДАН ҚАЕРЛАРГА ПОЕЗД ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛГАН?

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан буён ўтган 23 йил давомида барча жабҳаларда бўлгани каби темир йўл транспорти соҳасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Мустақиллик йилларида 700 километр-дан ортиқ темир йўл қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Айни вақтда Ватанимизнинг ягона темир йўл тизимини яратишнинг навбатдаги босқичи бўлган Фарғона водийсини мамлакатимизнинг қолган ҳудудлари билан боғловчи электрлаштирилган Ангрен-Поп темир йўл қурилиши жадал амалга оширилмоқда. "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТЙК Қўқон минтақавий темир йўл узели "Андижон 1" станцияси бошлиғининг ўринбосари Дониёрбек Бурҳонов вилоятимизда ушбу соҳада амалга оширилаётган ишлар хусусида қуйидагиларни гапириб берди.

Бугунги кунда мамлакатимизда юкларнинг 60, йўловчиларнинг 75 фоиздан ортиғи темир йўллар орқали ташилмоқда. Жумладан, Андижон вилоятида ҳам йўловчи ва юк ташишда темир йўл транспортининг хизмати катта.

Ҳозирда Андижон "Шимолий" станциясидан Қўқон шаҳрига иккита шаҳарлараро йўловчи поездлари қатнамоқда. Улардан бири ҳар куни эрталаб соат 5.00да йўлга чиқади ва Марғилон шаҳри орқали Қўқонга йўловчиларни етказади. Соат 17.15 да эса Андижонга қайтади.

Иккинчи йўловчи поезд эса ҳар куни соат 13.45 да Андижондан жўнаб кетади ва Наманган шаҳри орқали йўловчиларни манзилига етказади. Эрталаб 10.35 да яна Андижонга етиб келади. Чипта нархи ҳам қиммат эмас, масофани ҳисобга олган ҳолда 4000 ва 5200 сўм этиб белгиланган.

Бундан ташқари, Андижондан Қўқон, Охунбобоев, Наманган, Қорасув шаҳарларига юк ташувчи поездлар қатнови йўлга қўйилган. Бу поездлар аҳоли ва ишлаб чиқарувчиларнинг юкларини белгиланган манзилга етказиб беради.

Яна шуни ҳам айтиб ўтишим мумкинки, Қамчиқ довонида яқинда қуриб битказилган Темирйўлобод станциясида юк ташувчи контейнерлар сақланадиган омбор фаолият кўрсата бошлади. Водий вилоятларидан республикамизнинг бошқа ҳудудлари ёки хорижга жўнатилиши мўлжалланган катта ҳажмдаги юклар мана шу омбор орқали Тошкентдаги юк омборига, у ердан эса айтилган манзилга етказиб берилади. Хориждан келтириладиган юклар ҳам шу тарзда дастлаб Тошкентга, сўнгра Темирйўлобод юк омбори орқали водийдаги манзилга етказилади. Энг муҳими, энди юк эгасининг ўзи юришига ҳожат қолмайди, биргина расмийлаштирилган ҳужжат билан юк керакли манзилга темир йўлчилар томонидан етказиб берилади.

Биз юртимиз аҳлининг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш билан бирга, аҳолига янада қулай ва сифатли хизмат кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Зеро, бу биз учун шарафдир.

Дилшодбек АСҚАРОВ ёзиб олди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди