Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№36, 04.09.2014

МУНОСАБАТ

Аҳиллик бор жойда юксалиш бўлади

Андижон шаҳридаги "Чўлпон 100 йиллиги" маҳалла фуқаролар йиғини кўплаб оилаларни ўз бағрига олган обод гўшалардан бири.

Айниқса, маҳалла аҳлининг бир-бирлари билан иноқ ва аҳиллиги, оилаларнинг тинч ва фаровонлиги маҳаллада маънавий муҳит барқарорлигидан нишонадир. Тўй-ҳашамлар, турли маросимларни маҳалла аҳли бир ёқадан бош чиқариб камтарона ўтказади. Шунингдек, маҳаллада кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг ҳолидан хабар олиб туриш анъанага айланган.

Ана шу ишларни ташкил этишда маҳалла раиси Ўсарбой Мирҳомидовнинг хизматлари жуда катта. Маҳаллада ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари ҳам доим эътиборда. Шу боис, кўчалар озода, саранжом-сариштадир. Тадбиркорлар кўмагида маҳалла ҳудудидаги бўш биноларда чевархона, гўзаллик салони ташкил этилган. Бунинг натижасида маҳалладаги бир неча аёл-қизлар иш билан таъминланди.

Айниқса, маҳалла гузаридаги узоқ вақтдан буён ишламай турган фаввора янгиланиб, ишга туширилди. Бу каби хайрли ишларнинг кўлами йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бунинг замирида маҳалла фаолларининг саъйи ҳаракатлари, самарали меҳнатлари ётади.

Назирахон Мамажонова бир неча йиллардан буён ушбу маҳаллада маслаҳатчи сифатида фаолият олиб бормоқда. Оилаларнинг тинч-тотувлигини таъминлаш, маънавий муҳитни яхшилаш, ёшлар тарбиясига таъсир этувчи салбий ҳолатларнинг олдини олишда унинг фаоллиги алоҳида аҳамият касб этади. Шунингдек, маҳалланинг фаровонлиги, осойишталигида котиб Абдуллажон Хотамов, бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси Тожибархон Турғунова, маҳалла фаоллари Шавкатбек Мадумаров, Замирахон Болтабоева каби жонкуяр инсонларнинг меҳнатлари беқиёс.

Президентимиз айтганидек, "Ҳаётимизни обод қилишнинг муҳим шарти - бу аввало, маҳаллани обод қилишдир". Шундай экан, маҳалла ободлиги учун самарали иш олиб бораётган юқоридаги каби фидойилар сафи янада кенгайсин. Қолаверса, ҳар биримиз маҳаллаларимиз ободлигига масъул эканлигимизни унутмайлик.

Донохон ИБРАГИМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди