Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№38, 18.09.2014

ОГОҲЛИК

Уяли телефон

УНДАН ДИНИЙ АҚИДАЛАР ВА ШАФҚАТСИЗЛИКНИ ТАШУВЧИ ВОСИТА СИФАТИДА ФОЙДАЛАНАЁТГАНЛАР ХУСУСИДА

Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан 2014 йилнинг ўтган 8 ойи давомида божхона постлари орқали четдан Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган шахсларни божхона кўригидан ўтказиш жараёнида уларга тегишли уяли телефон аппаратлари хотирасида таъқиқланган диний мазмундаги материалларни олиб кириш билан боғлиқ 20 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Ушбу ҳолатлар бўйича жами 1322 та таъқиқланган диний ақидапарастлик руҳидаги материалларнинг республикамиз ҳудудига олиб кирилишига чек қўйилди. Бундан ташқари, кўп ҳолларда уяли телефон аппаратлари хотираларида беҳаёликни ёки шафқатсизликни тарғиб этувчи видеолавҳаларни олиб кириш ҳам кузатилмоқда. Минг афсуски, ана шу қонун бузилишлар билан боғлиқ ҳолатларнинг аксарияти хотин-қизлар томонидан содир этилмоқда.

Аёл зоти барча даврларда юксак маънавиятли, маърифатли, меҳр ва тарбия илдизларини мустаҳкамловчи улуғлик соҳибаси сифатида эътибор ва эътирофда бўлиб келган. Хусусан, бугун ҳам юртимизда хотин-қизларга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Аммо орамизда ана шу эътибор ва ғамхўрликни суистеъмол қилиб, қонунбузарлик ҳолатларини содир этаётган аёлларнинг борлиги дилни хира қилади.

Жорий йилнинг апрель ойида Андижон вилояти божхона бошқармаси "Дўстлик" чегара божхона комплекси орқали Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган юртдошимиз Шоҳида Жамол қизининг қўл ва бошқа буюмлари, шунингдек, у фойдаланаётган уяли телефон хотираси текширилганда унда порнографик руҳдаги видеоролик борлиги аниқланди. Унинг Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига бундай руҳдаги видеоролик олиб кириши билан боғлиқ ҳолат бўйича суриштирув жараёни давом этмоқда.

2014 йилнинг 24 май куни "Маданият" божхона пости орқали юртимизга кириб келаётган Айдиной Насированинг буюмлари текширилганда у фойдаланаётган " NOKIA Х 2" русумли уяли телефон хотирасида 39 дона диний мазмундаги аудиороликлар борлиги ва уларни яширин тарзда Ўзбекистон Республикасига олиб кираётганлиги аниқланди. Аёлнинг ноқонуний бу қилмиши юзасидан суриштирувлар олиб борилмоқда.

Аёллик мавқеидан фойдаланиб, уяли телефон ёрдамида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этаётган хотин-қизларнинг қилмишлари ҳаммани бирдек сергак бўлишга ундайди. Шу ўринда юртдошларимизга қонун барча учун баробар эканлигини, юқоридаги каби ҳолатлар қонунга зид ва бунинг учун тегишли жазо муқаррарлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Андижон вилояти

божхона

бошқармаси матбуот хизмати.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди