Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№42, 16.10.2014

2014 йил - соfлом бола йили

ФУТБОЛЧИ ҚИЗЛАР САФИ КЕНГАЙМОҚДА

Маълумки, кейинги йилларда юртимизда миллионлар ўйини ҳисобланган футбол, хусусан, аёллар футболи ҳам тез ривожланиб бормоқда.

Ёш қизларнинг футбол билан шуғулланишлари, ўз иқтидор ва салоҳиятларини намоён этишлари, аёллар футбол жамоаларининг тўлақонли фаолият юритишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

Буни Хўжаобод тумани халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби фаолияти мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

- Мактабимизда жами 558 нафар ўқувчи футбол билан шуғулланади, - дейди Хўжаобод тумани болалар ва ўсмирлар футбол мактаби директори Сойибжон Назиров. - Уларнинг 120 нафарини қизлар ташкил этади. Мактабимизда машғулотларни юқори савияда ўтказиш учун зарур барча шароитлар яратилган.

Дарҳақиқат, мазкур мактабдаги 8 та қизлар гуруҳи ташкил этилган бўлиб, уларнинг футбол техникаси, қонун-қоидаларини пухта ўзлаштиришлари учун барча имкониятлар мавжуд. Футбол майдонларининг ҳолати яхши, белгиланган талабларга жавоб беради, машғулотлар ўтказиш учун махсус макетлар, тренажерлар, етарли миқдорда футбол тўплари мавжуд. Умуман, барча гуруҳларда назарий ва амалий машғулотлар юқори савияда ўтказиб келинмоқда.

Айни кунда мактабда 18 нафар мураббий фаолият олиб бормоқда. Етук футболчилар тайёрлаш энг аввало, ана шу мураббий ва мутахассисларнинг тажриба ва малакасига, прфессионал савиясига боғлиқ, албатта. Айниқса, қизлар гуруҳларида аёл мураббийларнинг иш олиб бориши самарали натижалар бермоқда, аёл мураббийлар етакчилигидаги гуруҳлар салмоқли ютуқларга эришмоқда. Шу сабабли ҳам қизлар гуруҳлари машғулотларига аёл мураббийларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

- Футбол билан шуғулланиш истагидаги қизлар сафи йилдан йилга ортиб бормоқда, - дейди мураббий Сарвиноз Рустамхўжаева. - Улар орасида иқтидорли қизлар жуда кўп. Мақсадимиз ана шу ёшларни етук, профессионал футболчилар қилиб тарбиялаш, қолаверса, қизлар ўртасида футболнинг оммавийлигини ошириш орқали хотин-қизларимиз саломат-лигини мустаҳкамлашдир.

Мактабнинг қизлар жамоаси турли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Жумладан, жамоа ўтган йилги вилоят биринчилиги ҳамда "Қизлар лигаси - 2013" мусобақаларида 2-ўринни, вилоят футбол федерацияси ҳамда халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган "Баҳор маликаси - 2014" турнирида эса 3-ўринни қўлга киритди.

Ўтказилган турнир ва мусобақалар ёш футболчи қизларга ўз имкониятларини тўлақонли намойиш этишлари учун кенг имкониятлар яратиб бермоқда.

- Улуғнор, Пахтаобод, Бўз, Жалақудуқ, Шаҳрихон, Асака ва Хўжаобод туманларидан жами 12 та жамоа қатнашган "Баҳор маликаси - 2014" турниридан имкониятларимизни синовдан ўтказдик, - дейди Хўжаобод тумани болалар ва ўсмирлар футбол мактаби тарбияланувчиси Дурдона Саидкамолова. - Қолаверса, мусобақада иштирок этиб маҳорат ва ўйин тажрибамизни янада оширдик.

Ўз маҳорат ва тажрибасини ошириб бораётган Сурайё Қамчиева, Кумушой Ғуломова сингари маҳоратли қизлар айни кунда вилоятнинг бош жамоаси "Андижанка" сафида тўп сурмоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, Хўжаобод футбол мактаби тарбияланувчи қизлари яқин йиллар ичида нафақат юртимиз, балки халқаро майдонларда ўзларини кўрсатадилар.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.

Суратда: машғулотдан лавҳа.

З. Умурзоқов олган сурат.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди