№43, 23.10.2014 "01" огоҳлантиради
БЕПАРВОЛИК - УМР ЗАВОЛИ
Ёнғин - тезлик билан тарқалувчи, инсонлар ҳаётига катта хавф солувчи, улкан офатдир. Шу боис ҳам унинг олдини олиш, ўзимиз, фарзандларимиз, хонадонимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш учун ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлишимиз керак.
Фуқароларимизнинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмасликлари, эҳтиётсизликлари ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашга бўлган бепарволиклари, газ ва электр жиҳозлари ҳамда иситиш воситаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузишлари оқибатида ёнғин ҳодисалари юз бермоқда.
Азиз ҳамюртлар!
Хонадонларингизда носоз ва ностандарт газ ва электр иситиш воситаларидан, газ тармоғига резина шланглар улаб фойдаланманг, уй ёки хона ичида газ ҳидини сезсангиз, гугурт чақманг, электр чироғини ёқманг, зудлик билан эшик ва деразаларни очиб хонани шамоллатинг, сўнг газ идорасига хабар қилинг, ёниб турган шам ва очиқ оловни назоратсиз қолдирманг ҳамда ёш болаларни гугурт ва олов билан ўйнашига йўл қўйманг.
"Бепарволик - умр заволи" деган нақл бежиз айтилмаган. Шундай экан ёнғин келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатларга эътиборсиз ва бепарво бўлмайлик.
Илғорбек ТЎХТАНАЗАРОВ, Диёрбек СУЛТОНОВ,
Андижон шаҳар ИИБ ЁХБ 1-ХЁХД 8-КЁХҚ кичик инспекторлари, сафдорлар.
|