Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№43, 23.10.2014

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ЭТАЙЛИК

Куз фаслининг иккинчи ойи ҳам тугаб, кунлар аста-секин совиб бормоқда. Шу кунларда аҳоли иситиш мавсумига тайёргарликни бошлаб юборди. Фуқароларимиз қуйидаги тавсияларимизга амал қилсалар ёнғин келиб чиқишининг олдини олган бўладилар.

- қишки иситиш мавсуми олдидан печ, қозонхоналар, иситиш генераторлари, колорифер ускуналари ва бошқа иситиш анжомлари текширилган ҳамда таъмирланган бўлиши шарт;

- печ ва бошқа иситиш анжомлари ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда ёнувчи қурилиш конструкцияларидан маълум масофада бўлиши ва ўчоқхона эшикчаси олдига (агарда пол ёнувчи материалдан қурилган бўлса) 0,5-0,7 метр ҳажмдан кам бўлмаган тунука билан қопланиши керак;

Масканлар ва аҳоли яшаш жойларидаги қозонхоналар ҳамда бошқа иситиш ускуналаридан фойдаланишда қуйидагиларга рухсат этилмайди:

- махсус ўқимаган ва тегишли ихтисослик бўйича гувоҳномаси бўлмаган кишиларнинг ишлашига йўл қўйиш;

- ускуналарни ишлатиш техник шартида кўзда тутилмаган бўлса, ёқилғи сифатида нефть маҳсулотларининг чиқиндиларидан ва бошқа енгил ёнувчи суюқликлардан фойдаланиш;

- ёнғин хавфсизлиги қоидаларига, стандарт ва техник шартларга жавоб бермайдиган металл печларни ўрнатиш.

Ушбу тавсия ва йўриқномаларга амал қилинса, хонадонларимизда, ишлаётган корхонамизда ёнғин келиб чиқишининг олдини олган бўламиз.

Шокиржон АБДУЛЛАЕВ,

Андижон шаҳар ИИБ ЁХБ

1-ХЁХО 5-ХЁХК инспектори, сержант.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди