Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№45, 06.11.2014

Акс-садо

"БАҲОИМ "5" БЎЛСИН" ДЕСАНГИЗ...

Дугонам ўзи ўқиётган мактаб, ўқитувчиси ҳақида гапириб қолди. Ўқитувчиси уларга: "Мустақил иш ёзсангиз кўп вақт кетади, ҳам қийналиб қоласизлар. Шунинг учун пул йиғиб берсангизлар, мустақил иш ёзишга оид китоб оламиз". Устозимизга хўп дея, синфдошлар пул йиғиб бердик. Аммо ҳалигача "янги китоб"дан дарак йўқ.

Куни кеча эса "имтиҳонлар бошланяпти, баҳоим "5" бўлсин десангиз, мана шу хонага катта ва кичик тувакларда гул олиб келасизлар", деб айтди. Очиғи бундан хайратландик, ўқитувчимиздан ранжидик ҳам. Дарс бошланиши билан топшириқларни, уйга вазифаларни текшириш ўрнига "ўзининг чиқимлари", шахсий ташвишлари ҳақида сўз очади. Буни барча синфдошлар биргаликда директоримизга айтмоқчи бўлдик. Бироқ бундай қилиш нотўғри эканлигини ўйлаб, бу фикрдан қайтдик".

Дугонамнинг гаплари мени ҳам ўйлантириб қўйди. Чиндан ҳам бу каби ҳолатлар ҳақида тез-тез эшитиб турамиз. Ахир биз ёшлар мактабга билим олгани борамиз. Ўқитувчиларимизнинг бундай йўл тутиши ўқувчиларда билим олишга юзаки қарашни шакллантирмайдими, қолаверса, наҳотки, улар ўзларининг ҳурматини йўқотаётганларини сезишмаса?!

Азиз устозлар, одоб-ахлоқни, кийиниш маданиятини, сўзлашиш одобини биз - ёшлар, энг аввало, сизлардан ўрганамиз. Ўқиб билим олиб, олий ўқув даргоҳларига киришни, талаба бўлишни, ҳунарли, бирор соҳанинг етук мутахассиси бўлишни хоҳлаймиз. Бунда сиз - устозларнинг ўрнингиз катта. Минг афсуски, юқоридаги каби ҳолатлар Сиздай пок, меҳри дарё устозлар ҳақида салбий фикрларни юзага келтиришидан қўрқамиз ва бундай бўлмаслигини чин дилдан хоҳлаймиз. Шунинг учун ҳам сизларни ҳамиша қадрлаймиз, сизлардан ибрат оламиз, сизлардай бўлишга интиламиз.

Наима ДИЛШОДБЕКОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди