Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№49, 04.12.2014

Намунали таълим масканлари

АҲИЛЛИК БОР ЖОЙДА ЮКСАЛИШ БЎЛАДИ

Мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ ёш авлод таълим-тарбиясига, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада, айниқса, соҳа ходимларининг билим ва касбий малакаларини ошириш, дарс жараёнига илғор ва янги педогогик технологияларнинг жорий этилаётганлиги самараси ўлароқ, юртимиздаги барча таълим муассасаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланиб, ўқувчи ёшларнинг ўқиб-ўрганишга бўлган қизиқишлари ортмоқда, уларнинг билим ва интеллектуал салоҳияти йилдан йилга юксалиб бормоқда.

Ана шу жараённи Избоскан туманидаги 38-умумтаълим мактаби фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Айни кунда мазкур таълим даргоҳида ёшларнинг таълим-тарбия олишлари учун зарур барча шароитлар яратилган. Бу ерда таҳсил олаётган 880 нафар ўқувчига ўз фанининг мутахассис ўқитувчилари сабоқ беришмоқда, уларнинг ҳар жиҳатдан баркамол бўлиб улғайишлари йўлида астойдил меҳнат қилишмоқда. Айниқса, Муборакхон Ибрагимова, Ўлмасхон Ибрагимова, Сурайё Маматова, Дилором Маматқулова сингари бир қатор ўқитувчиларнинг фаолияти кўпчиликка ибрат бўлмоқда. Умуман, мактабда ҳар бир ўқитувчи дарсларни ноанъанавий усуллар асосида, қизиқарли ўтишга ҳаракат қилади. Фан тўгаракларида эса ўқувчилар олган билимларини мустаҳкамлаб борадилар. Натижада ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириш кўрсатгичлари яхшиланиб, билимлар беллашувларида кўрсатаётган натижалари ортмоқда.

Раҳбар талабчан, қўл остидаги ходимларининг кўнглини топа оладиган бўлсагина, ўша жойда ўсиш ва аҳиллик ҳукмрон бўлади. Ҳавасга арзирли бу жамоага бошчилик қилаётган мактаб директори Раънохон Қамбарова ҳам талабчан ва ташаббускор раҳбарлардан. Раънохон опа ўзи билан ишлаётган устоз ва ҳамкасбларидан билмаганини ўрганишдан тортинмайди, ҳамиша изланиб ишлайди. Шу боис ҳам муассасада ўзига хос ижодий муҳит шаклланган, ҳар бир ўқитувчи бир-биридан ўрганади, ўзаро тажриба алмашади.

Кўп йиллардан буён самарали фаолият олиб бораётган директоримизнинг саъй-ҳаракатлари билан мактабнинг ўқув бинолари таъмирланиб, янги жиҳозлар келтирилди, спорт зали қурилиб, ўқувчилар ихтиёрига топширилди. Бундан ташқари, ободонлаштириш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда ҳам яхши натижаларга эришилмоқда. Бу каби ишларни амалга оширишда мактабнинг аҳил жамоаси, кўплаб шогирдлари раҳбарга қўш қанот бўлмоқда.

Раънохон Қамбарова етакчилигида зиммаларидаги масъулиятли вазифани ҳар қадамда ҳис этиб, фидойилик билан меҳнат қилаётган мактаб жамоасининг бош мақсади, ёш авлодни билимдон, ҳар жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялашдир.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди