Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№26, 26.03.2015

Мутахассис минбари

ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧЛАРНИ АЛМАШТИРИШ ВА БОШҚА ЖОЙГА ЎРНАТИШ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

Бугун вилоятимизда 540238 нафар улгуржа ва маиший истеъмолчи билан электр энергияси таъминоти бўйича шартномалар тузилган бўлиб, уларга белгиланган тартиблар асосида электр энергияси етказиб берилмоқда.

Мамлакатимизда энергетика соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш бўйича қатор қонунлар қабул қилинган, меъёр ва тартиблар ишлаб чиқилган. Афсуски, электр энергияси истеъмолчиларининг соҳага оид қонун ва тартиблардан етарли даражада хабардор эмасликлари туфайли кўп ҳолларда амалдаги қонун ва қоидаларни бузиш ҳолатлари юзага келмоқда. Хусусан, айрим истеъмолчилар томонидан ўзбошимчалик билан электр ҳисоблагичларни алмаштириш, бошқа жойга ўрнатиш ёки электр энергиясини ҳисобга олиш схемасини ўзгартириб қўйиш ҳолатлари содир этилмоқда.

Бу каби ҳолатлар қоида бузилиши эканлигини ҳар бир истеъмолчи билиб олиши керак. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги "Электр энергияси ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари тўғрисида" ги қарорида мазкур йўналишдаги ишларни қай тарзда олиб бориш аниқ-равшан белгилаб қўйилган. Ана шу ҳужжатда ҳисобга олишни назорат қилиш приборларини ва ҳисобга олишни назорат қилиш приборлари билан биргаликда фойдаланиладиган ўлчов трансформаторларини бошқа жойга ўрнатиш ва алмаштириш, хизматларга истеъмолчилар томонидан ҳақ тўланган ҳолда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан амалга оширилиши, ҳисобга олишни назорат қилиш приборларини, ўлчов трансформаторларини ўзбошимчалик билан бошқа жойга ўрнатиш ёки алмаштириш ҳолатлари аниқланган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчини электр тармоғидан узиб қўйиши мумкинлиги, шунингдек, юқорида кўрсатилган қоидани бузиш ҳолатларига йўл қўйган шахслар қонунлар доирасида жавобгарликка тортилиши белгиланган.

Соҳага оид тушунмовчиликлар, муаммолар юзага келишининг олдини олиш мақсадида "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси Андижон ҳудудий бўлими томонидан ҳар ойнинг биринчи сешанбасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилади. Шу куни вилоятимиздаги барча ҳуқуқий ва жисмоний шахслар электр ҳисоблагичларни алмаштириш, бошқа жойга ўрнатиш ва мазкур йўналишдаги ўзларини қизиқтирган барча саволлар билан мурожаат қилишлари мумкин.

Бундан ташқари, ана шу масалалар бўйича бўлимда ташкил этилган 223-49-72 рақамли "Ишонч телефони"га ҳам қўнғироқ қилиши мумкин.

Фарҳодбек САТИМБОЕВ,

"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси Андижон ҳудудий бўлими

инспектори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди