Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№26, 26.03.2015

Огоҳлик

ҚОНУН БАРЧА УЧУН БАРОБАР

Гўзал таърифларга муносиб аёлнинг, айрим опа-сингилларимизнинг жиноят кўчасига кираётганликларини асло оқлаб бўлмайди. Вилоятимиз божхона чегара постларида қайд этилаётган ана шу каби ҳолатлар ташвишлидир.

Маълумки, юртимизга четдан диний мазмундаги адабиётлар ва шу мазмундаги электрон шаклдаги адабиётларни олиб кирилиши қатъий таъқиқланган. Буни ҳар бир фуқаро унутмаслиги лозим. Бироқ "Андижон-Аэропорт" божхона постида "Москва-Андижон" йўналишидаги самолётда Андижон шаҳрига учиб келган юртимиз фуқароси Шарофатхон Яқубованинг қўл ва бошқа юклари текширилганда, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, аввал фойдаланишда бўлган "Nokia 301" русумли уяли телефон ва унинг хотирасида диний мазмундаги материаллар мавжудлиги, улар Россия Федерациясидан Ўзбекистонга олиб кирилаётганлиги аниқланди. Ушбу иш юзасидан фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, жорий йилнинг февраль ойида "Маданият" чегара божхона пости Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган Россия Федерацияси фуқароси Одинахон Эргашеванинг қўл ва бошқа юклари текширилганда, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, аввал фойдаланишда бўлган "SAMSUNG" русумли планшет ва унинг хотирасида жами 298 дона диний мазмундаги видео ҳамда аудиороликлар борлиги аниқланди. Ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Айрим аёллар томонидан юқоридаги каби қонунбузарликларининг содир этилаётганлиги кўнгилни хира қилади. Бироқ қонун барча учун баробар. Уларнинг аёл деган номга доғ тушираётганликларини эса асло оқлаб бўлмайди.

Азиз юртдошлар, муҳтарама опа-сингиллар! Зарурат юзасидан ёки бошқа сабаблар туфайли юртимиздан ташқарига чиқишга тўғри келиб қолса, билиб-билмасдан қонунларимизга зид хатти-ҳаракатлар иштирокчисига айланиб қолманг. Ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлинг.

Андижон вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди