Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№14, 02.04.2015

Ҳуқуқшунос минбари

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР БИЛАН ИШЛАШ - МУҲИМ ВАЗИФА

Юртимизда айниқса, истиқлол йилларида ёш авлод тарбиясига алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг ҳар жиҳатдан етук ва баркамол, юксак салоҳиятли инсонлар бўлиб улғайишлари учун барча шароитлар яратиб берилмоқда.

Ана шу имкониятлардан унумли фойдаланаётган ёшларимиз илм-фан, санъат, спорт, қўйингки, барча соҳаларда юксак марраларни қўлга киритаётганлиги қувонарлидир. Шу ўринда ёшларимизнинг ҳуқуқий билимлари, саводхонлигини юксалтириш борасида олиб борилаётган ибратли ишларни алоҳида эътироф этиш лозим.

Маҳаллалар, таълим муассасаларида вояга етмаганларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини юксалтириш, уларни ижтимоий меҳнатга жалб этиш, қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар самараси ўлароқ, мазкур йўналишда ижобий натижаларга эришилмоқда. Хусусан, мактабгача ҳамда умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, лицей ва олий ўқув юртларида таълим-тарбия жараёни жаҳондаги илғор тажрибалар, миллий анъаналар ва янги педагогик технологиялар асосида йўлга қўйилган. Натижада ёшлар иштирокидаги салбий ҳолатлар кескин камайиб, улар ўзларининг юксак интеллектул салоҳиятларини намоён этмоқда. Буни ҳар йили юртимизда 60 минг нафардан зиёд йигит-қизлар олий ўқув даргоҳларига кириб ўқиш имкониятига эга бўлаётганликлари, кўплаб ёшларимиз турли фестиваль ва танловларда юқори натижаларга эришаётганликлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Сир эмаски, вояга етмаганларнинг назоратсизлиги улар томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилишига олиб келади. Ана шундай салбий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида айни кунда ҳуқуқшунослар, тегишли идоралар, маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим муассасалари ҳамкорлигида йигит-қизларни фойдали меҳнатга, ҳунарга жалб қилиш, бўш пайтларини мазмунли ташкил этиш, ҳуқуқий билимларини ошириш, улар ўртасидаги ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ёшлар тарбияси ниҳоятда муҳим эканлигини ҳисобга олиб, ана шу йўналишдаги ишлар кўлами ва самарадорлигини ошириш масаласини ҳеч қачон эътибордан четда қолдирмаслигимиз зарур. Айниқса, тарғибот ва тушунтириш ишларини янада кучайтиришимиз лозим. Бунда мутасаддилар, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳамкорлиги ва масъулиятини ошириш муҳим эканлигини ва ижобий самаралар беришини асло унутмаслигимиз керак.

Роҳатой ҚОДИРОВА,Андижон шаҳар 10-сон давлат нотариал идораси нотариуси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди