Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№17, 23.04.2015

Муносабат

ВАТАНГА ХИЁНАТ - КЕЧИРИЛМАС ГУНОҲДИР

"Ўзбекфильм" киноижодкорлари томонидан суратга олинган "Сотқин" номли кинофильм-ни томоша қилдим. Унда бугунги куннинг долзарб муаммолари акс эттирилибди. Кинонинг аҳамиятли томони шундаки, нафақат, ёшларни, балки ёши катта шахсларни ҳам диний экстремизм, ақидапарастлик, турли оқимларга аралашиб қолиш, гиёҳвандлик, ва шу каби салбий иллатлар домига тушиб қолишининг олдини олишга қаратилганлигидир.

Ушбу кино 2005 йил, 13 майда Андижон шаҳрида бўлиб ўтган воқеаларга асосланган бўлиб, юқорида айтилган иллатлар таъсирига тушиб қолмаслик, лоқайдлик, эътиборсизлик ва динни ниқоб қилиб олган, асли мақсади фақат юртимиз тинчлигини бузиш, одамлар орасига нифоқ солиш, ҳокимиятни эгаллашдан иборат бўлган кимсаларнинг ёлғон ваъдаларига учиб, қинғир йўлларга кириб қолмасликка огоҳлик сифатида хизмат қилади.

Инсон ўз жигарини ёки ҳеч кимга зиёни етмаган инсонни нобуд қилиши мумкинми? Аслида ундай кимса инсон деб аталишга нолойиқдир. Ўз Ватанига, яқин биродарларига хиёнат қилганни ҳеч қачон оқлаб бўлмайди. Ҳадиси шарифларда ҳам "Ватанни севмоқ имондандир" дея таъкидланади. Имони бор инсон киндик қони тўкилган заминни оёқ ости қилиши, туғишган ака-сингилларининг ҳаётига зомин бўлиши, асло, мумкин эмас. Ношукурлик охир-оқибат инсонни залолат йўлига бошлайди.

"Сотқин" фильмида эса айнан ана шундай кимсалар қораланади. Ана шундай ҳолатлар келиб чиқмаслиги учун ҳам кинофильмда атрофимиздаги, одамлар орасидаги салбий иллатлар очиқ-ойдин тасвирланган.

Ўзининг бадниятини амалга ошириш учун Ватанидан, яқинларидан воз кечган одамнинг бугунги ҳаёти ҳам, эртанги ҳаёти ҳам афсус надоматда ўтади. Ватанни сотиш ўзлигини йўқотиш демакдир.

Ушбу фильм, айниқса, биз ёшлар учун ибратдир. Биз Ўзбекистон фарзандлари Ватанимизни ҳеч кимга бермаймиз. Керак бўлса, жонимизни фидо қилиб бўлса-да, юртимизни кўз қорачиғимиздек асраймиз. Ахир қалбимизга энг яқин туйғу - Ватанга муҳаббат, ҳаётимиз мазмуни, мақсад-муддаоларимизга етишиш имконини бергувчи Ватан эмасми?

Тинчлигимизга раҳна солувчи "сотқин" кимсалар, албатта, жазога лойиқ. Биз, ўзбек фарзандлари қўлни-қўлга бериб бирлашсак, Ватанимиз ободлиги, фаровонлиги йўлида астойдил хизмат қилсак, бизга ҳеч қандай ёвуз кучлар хавф сола олмайди.

"Сотқин" кинофильмини томоша қилган ҳар қандай киши, шубҳасиз, ўзига керакли хулоса олади.

Хосият СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди