Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№17, 23.04.2015

Қилмиш - қидирмиш

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ УНУТМАЙЛИК

Ўзбекистонда қонун устиворлиги таъминланган. Хусусан, юртимизга четдан мамлакатимиз мустақиллигига раҳна солувчи диний мазмундаги адабиётлар, уларнинг электрон шаклдаги нусхаларини олиб кириш қонунлар доирасида қатъий тақиқланган.

Аммо, минг афсуски, айрим фуқароларнинг белгиланган тартиблар доирасидан четга чиқишлари, ноқонуний хатти-ҳаракатлари барчамизни ташвишга солмоқда. Айниқса, қонунларга ҳурматсизлик қилан қараётганлар орасида аёлларнинг борлиги ачинарлидир.

Андижон вилояти божхона бошқармаси "Андижон аэропорт" божхона пости томонидан Москва-Андижон йўналишидаги 622-рейс билан Андижон шаҳрига учиб келган юртимиз фуқароси Одинахон Насириддинованинг қўл телефони текширилганда, унинг хотирасида жами 23 дона 1 соат 53 дақиқали диний мазмундаги маърузалар борлиги, юртимиз қонунларида тақиқланган ана шу диний мазмундаги маърузаларни Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига олиб кираётганлиги аниқланди. Ушбу иш юзасидан фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, худди шундай ҳолат Ўзбекистон фуқароси Холида Абдумухтарова томонидан ҳам содир этилди. Андижон вилояти божхона бошқармаси "Дўстлик" чегара божхона комплекси орқали Қирғизистон Республикасидан юртимизга кириб келаётган бу аёлнинг "SAMSUNG DUOS" русумли уяли телефони текширилганда, унинг хотирасида "Ислом халифалигига қайтиш" номли диний мазмундаги видеолавҳа борлиги аниқланди. Ушбу ҳаракат юзасидан суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.

Айрим опа-сингилларимиз томонидан содир этилаётган юқоридаги каби қонунбузарлик ҳолатлари аёл деган номга доғ бўлиб тушаётгани аянчли, албатта. Улар қонун барча учун баробар эканини унутмасликлари керак.

Азиз юртдошлар! Ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлайлик, билиб-билмасдан юқоридаги каби ҳаракатларга йўл қўймайлик.

Андижон вилояти

божхона бошқармаси матбуот хизмати.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди