Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№19, 07.05.2015

Қилмиш - қидирмиш

ЛОҚАЙДЛИК ОҚИБАТИ

Айни кунда вояга етмаганларни доимий назорат қилиш, улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган қонунбузарликлар ва нохуш ҳолатларнинг олдини олиш долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Бу борада тегишли ишлар олиб борилаётганлигига қарамасдан, баъзи ўсмирлар томонидан турли кўнгилсизликлар содир этилаётгани ачинарлидир.

…Ботир дўстлари Мирзоҳид ва Аъзам билан бирга ҳар куни ўқишдан чиқиб, қишлоқ ҳудудидан ўтган Наманган-Чортоқ темир йўл бекати ҳудудида сайр қилишар, ўтган поездларни томоша қилиб, ҳали у, ҳали бу шўхликларни ўйлаб топишарди. Уларнинг йўлдан ўтаётган йўловчиларга-да гап ташлашлари, беҳуда вақт ўтказишлари ўзларига завқ берарди. Аммо бу галги шумликлари уларга қимматга тушди.

Коллеж ўқувчиси бўлган бу уч ўртоқ пухта режа туздилар. Мирзоҳид уйидаги ўткир болтани олиб чиқишга рози бўлгач, темир йўл четидаги тут дарахтларидан ўтин қилиш баҳонасида ўзларининг ғараз ниятларини амалга оширишга киришдилар. Аввалига ағдарилиб ётган тут дарахтини майдаладилар. Қоронғулик чўка бошлагач, ўсмирлар темир йўлнинг масофа кўрсаткичини белгиловчи пикет устунларни ҳамда "104" километр кўрсаткичини кўчириб ташладилар. Атрофда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган дўстлар кўчирилган устунларни темир йўл излари устига ташладилар... Эрталаб ана шу ишлари оқибатида содир бўладиган воқеани ўзларича тасаввур этган "кўча қаҳрамонлари" ҳеч нима бўлмагандай ортларига қайтдилар.

Эрталабки соат саккизларда "Қўқон-Наманган-Андижон" йўналишидаги йўловчи поезди айнан мана шу темир йўли орқали ўтиши керак эди. Агар бир кун аввалги темир йўл излари бузилиш ҳолати ўз вақтида аниқланмаганида, ҳалокат содир бўлар ва бунинг натижаси оғир оқибатларга олиб келиши мумкин эди. Темир йўлдаги яроқсизлик аниқлангач, поездни тезкор тўхтатиш чоралари кўрилди...

Олди олинган ҳалокатнинг сабаблари ўрганилди. Бебош ўсмирларга қилмишларига яраша қонун доирасида тегишли чоралар кўрилди.

Савол туғилади: мана шундай салбий ҳолатларни содир этаётган ёшлар таълим олаётган коллежлар маъмурияти, ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари ва бошқа масъул кишилар нима учун лоқайдлик қилдилар? Уларнинг эътиборсизлиги туфайли ана шу ёшлар ўқишдан кейин назоратсиз қолиб, айтиб ўтилган "шўхлик"ликка қўл урдилар. Шу ўринда таъкидлаш керакки, ўқувчи ёшларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтишини ташкил этиш, уларни турли фойдали ишларга жалб этиш ҳар бир фуқаронинг, айниқса, ёшлар тарбиясига масъул кишиларнинг зиммасидаги муҳим вазифадир.

О. ХОЛМАТОВ,

Фарғона транспорт

прокурори ўринбосари.

И. АРЗИЕВ,

Андижон темир йўл бекати ТИИБ ВЕУН ва ХПГ катта инспектори, капитан.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди