Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№28, 09.07.2015

Огоҳлик - давр талаби

ОДАМ САВДОСИ ҚУРБОНИГА АЙЛАНМАНГ!

Бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлган одам савдосига қарши халқаро ҳамжамият, кўплаб мамлакатлар кенг кўламда кураш олиб бормоқда. Юртимизда ҳам бу борада қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Бироқ айрим фуқароларимизнинг ёлғон ваъдаларга ишониб, мўмай пул илинжида хорижга бориб ишлаш жараёнида одам савдоси қурбони бўлиб қолаётганлари ачинарлидир.

Одам савдоси - инсон ҳуқуқларининг поймол бўлишининг бир кўринишидир. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда бу жиноятдан жабрланганларга ижтимоий-руҳий мадад кўрсатиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шунинг баробарида фуқароларимизга билиб-билмай одам савдоси қурбонига айланиб қолмасликлари учун қуйидагиларни ёдда тутиши лозимлигини эслатиб ўтмоқчимиз:

- хорижга ўқишга, ишга борганда, шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатингизни ҳеч кимга ишониб топширманг;

- давлатимизнинг чет элдаги элчихоналари ва консуллик ваколатхоналарининг телефон рақамларини аниқлаб олинг;

- хорижда таклиф қилинаётган ўқиш ёки иш шартномасини тўлиқ ўрганиб чиқинг, ундаги манзил ва шарт-шароитлар аниқ кўрсатилганлигига эътибор беринг.

Азиз ҳамюртлар! Доимо огоҳ бўлинг. Одам савдоси қурбонига айланиб қолманг!

Илёсбек АРЗИЕВ,

Андижон ТИИБ ВЕУН ва ХПГ катта инспектори, капитан.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди