Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№35, 27.08.2015

МУЛОҲАЗА

ҚИЗ БАЗМИМИ ЁКИ БЕҲАЁЛИК НАМОЙИШИ?

Ҳар бир ота-она фарзандининг бахтли бўлишини, уларнинг тўйини кўришни истайди. Ширин хаёллар уммонида яшайди. Қизларини оппоқ либосда ўзга остонага узатаётган ота-она қалбида уларга нисбатан фақат ва фақат бахт тилаги бўлиши, табиий. Аммо орамизда ота-онасининг орзу-умидларини поймол қилаётган қизлар ҳам йўқ эмас.

Узоқроқ қариндошимиз тўй қилди, қиз узатди. Қиз базми бошланган айни паллада бўлажак келинчак ҳар ярим соатда турли-туман кийиниб, либос алмаштиришини канда қилмади. Энг ачинарлиси, кўйлакларнинг бирортаси миллийлигимизга мос эмас эди. Қолаверса, келинчак даврани бўшатмай, ҳар бир меҳмоннинг қўлини қайтаргиси келмай, рақс тушишини бошлаб юборди. Мулзам ота уятдан нигоҳларини қайга қадашни билмасди. Қизни тартибга чақирадиган бирорта қариндош топилмади... Фақатгина унинг 70 ёшдан ошган кекса бувиси набирасининг қилиқларини "хазм" қилолмади шекилли, қон босими ошиб ётиб қолди. Бувини касалхонага олиб кетишди...

Минг афсуски, бугун оз бўлса-да, учраб турган қиз базми маросимларида хориж мусиқаларига синфдош, курсдош йигитлар билан беҳаёларча рақсга тушаётган бўлажак келинчакнинг ноз-ишваларига ёқа ушлайсиз. Айрим қизлар бундай лаҳзаларда ҳатто ота-онасидан, ака-укасидан ҳам хижолат бўлмаётганликлари кишини таажжубга солади.

Аслида қадрдон остонадан, болалик хотираларига бешик бўлган уйдан, ота-онаси бағридан бир қуш каби ўзга уйга учаётганидан кўнгли ғаш бўлмоғи керак эмасми?! Айрим қизларимиз нима учун ҳаё, андишани унутиб қўймоқда?

Қиз базмидаги юқоридаги каби ҳолатларнинг олдини олишга маҳалла катталари, фаол ёшлар масъул бўлсалар, бундай уятли давралар кўпаймасмиди?!

Қизларга айтмоқчиманки, турмушга чиқаётганда, тўй арафасида ота-онангизни ҳам ўйланг, уларни ранжитадиган ҳолатлар сабабчисига айланиб қолманг. Шундагина кексаларимиз айтганидай, бахтингиз бекам бўлади.

Ибодат ҲАЙИТБОЕВА,

Балиқчи индустриал-педагогика касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди