Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№47, 19.11.2015

"101" ОГОҲЛАНТИРАДИ!

ОЙЛИКНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗАЙЛИК!

Республикамизда 20 ноябрдан 20 декабргача ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилмоқда. Бундан мақсад, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, бу борада мутасаддилар ва фуқаролар масъулиятини ошириш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, тарғибот ишларини кучайтириш кўзда тутилган.

Олов - тилсиз ёв, деб бежиз айтишмайди. Кичик аланга катта ёнғинларга сабаб бўлиши мумкин. Жорий йилнинг ўтган ўн ойи сарҳисоб қилинганда, биргина Андижон шаҳрида фуқароларнинг эҳтиётсизлиги ва бепарволиги оқибатида 192 та ёнғин ҳодисаси содир бўлган. Ёнғинларнинг 115 таси аҳоли яшаш хонадонларида, 77 таси эса турли масканларда келиб чиққан. Бу кўнгилсизликлар натижасида 3 нафар инсон ҳаётдан бевақт кўз юмган бўлса, 8 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Яна катта миқдорда моддий талофатлар кўрилди.

Ҳар бир инсон ўзи яшаб турган уйида, меҳнат қилаётган жамоасида, кўча-кўйда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши керак. Қўлбола электр иситгичлардан, ҳар хил газ тортиш мосламаларидан фойдаланмасак биз ўз ҳаётимизни, мол-мулкимизни талафотлардан асрай оламиз.

Азиз ҳамюртлар! Ёнғин хавфсизлиги ойлигини уюшқоқлик билан беталофат ўтказайлик!

Азизбек АБДУЛЛАЕВ,

Андижон шаҳар ИИБ ЁХБ

1- ХЁХО катта муҳандиси, сержант.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди