Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№48, 26.11.2015

Муносабат

ЁШЛАР ТАРБИЯСИ - ЮРТ ИСТИҚБОЛИНИ БЕЛГИЛАЙДИ

Бугун юртимизда ёш авлод тарбиясига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, кейинги йилларда ҳукуматимиз томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий муҳофазалаш, шунингдек, жамиятдаги жараёнларда уларнинг иштироки ва фаоллигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Зеро, Президентимиз айтганидек, "Бугун ёшларимиз қандай қадриятлар сари интилмоқда, қандай орзу-ният, ўй-хаёллар билан яшамоқда - биз бунга асло лоқайд ва бефарқ қолмаслигимиз керак. Ота-она, устоз-мураббий, етакчи-раҳбар сифатида бу жараённи четдан туриб кузатишга ҳаққимиз йўқ".

Чиндан ҳам ёшларни билимли, маданиятли, меҳнатсевар, ташаббускор, изланувчан этиб тарбиялашда ота-она ва муаллимларнинг ўрни каттадир. Шунингдек, уларнинг ҳаётда, жамиятда, оилада ўз ўрнига эга бўлишлари учун ҳаёт тажрибасига эга, турмушнинг баланд- пастини кўрган ёши улуғ отахон ва онахонларимизнинг кўмагига суянмоғимиз даркор.

Ёшлар ҳаёт майдонига қадам қўяр эканлар қайси йўлдан юрадилар, қайси касбни танлайдилар, кимга эргашадилар, нимани орзу қиладилар, ўз куч-ғайратларини, истеъдоди ва имкониятларини нимага сафарбар қиладилар ва шу каби масалаларга жиддий қарашлик, уларни ҳамиша назорат қилиб туришлик ота-она, муаллимлар ва кенг жамоатчилик зиммасидаги муҳим вазифадир. Ёшларга бефарқлик истиқбол мевасининг илдизига болта уриш билан баробар бўлади. Шундай экан, диёнатли, пок ва ҳалол, шижоатли ва қатъиятли, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, порлоқ келажагимизнинг, истиқболимизнинг асосий гаровидир.

Мустақиллик шарофати билан миллий қадрият ва анъаналаримиз асл ҳолида сақланмоқда ва давом этмоқда, орзу-ниятларимиз рўёбга чиқмоқда, ўзлигимиз намоён бўлиб, ўзбекни дунё танимоқда. Бу албатта, ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Истиқлол йўлида қанчадан-қанча аждодларимизнинг қони тўкилган. Шундай экан, азиз ва муқаддас Ватанимизни асрамоқ, унга муносиб фарзанд бўлмоқлик ёшларнинг бурчи ва вазифасидир. Ана шу нарсани ёшларга теран англатмай туриб, уларни халқига, тили ва маданиятига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ҳақиқий комил инсонни вояга етказиш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам ёшларнинг тили ва дилига йўл топиб, уларни баркамол, мустақил фикрли, юксак маънавиятли инсонлар қилиб тарбиялаш масаласига жиддий эътибор қаратайлик. Чунки эртанги кунимиз ана шу ёшлар қўлида.

Муножотхон НИЗОМОВА,

АДУ ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди