Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№49, 03.12.2015

8 ДЕКАБРЬ - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ - ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

"Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади".

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддаси.

Юқорида келтирилганидек, мамлакатимизда инсон қадр-қиммати, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари, фаровон ҳаёт кечириш эркинлиги олий тушунча ҳисобланади ва Бош Қомусимизда ана шу ҳуқуқ ва эркинликлар ҳимоя қилинади.

Мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг манфаати қонун ҳимоясидадир.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53- моддасида давлат истеъмолчилар ҳуқуқлари устунлигини белгилайди. "...давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баробар муҳофаза этилишини кафолатлайди".

Қолаверса, Конституциямиз асосида ва унинг ижросини таъминлашга қаратиб қабул қилинган қонунларимизда, энг аввало, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кўзда тутилади. Буни 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуни мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Мазкур қонунда истеъмолчи, яъни фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқлари тўла таъминланган.

Истеъмолчилар ижтимоий ҳаётда ўз эҳтиёжларини қондириш учун товар сотиб оларкан, биринчи навбатда у товар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиши, унинг хусусиятлари, қаерда ишлаб чиқарилгани ва яроқлилик муддатига эътибор қаратиши керак. Сўнг касса ва товар чекини олишни унутмаслиги лозим бўлади. Чунки истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун далилий ҳужжат сифатида қаралади.

Истеъмолчилар ҳуқуқларининг устунлиги, бу энг аввало, истъемолчига тегишли барча ҳуқуқларининг тўсқинликсиз амалга оширилиши билан, истеъмолчининг товар харид қилиш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш муносабатларида ҳуқуқдорлик ва манфаатдорлик нуқтаи-назаридан имтиёзга эга бўлиши билан аҳамиятлидир.

Қонунда истеъмолчи учун ҳеч қандай чеклаш ёки унинг манфаатларига зид келадиган мажбуриятлар кўзда тутилмаган. Мободо унинг ҳуқуқи поймол бўлган тақдирда ўз ҳуқуқини тиклаш, у кўрган моддий ва маънавий зарарни қоплаш тартиблари белгиланган.

Истеъмолчи ҳуқуқлари ва улар қонуний манфаатларининг устунлиги фақатгина битта ҳолатга, яъни товар сотиб олиш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш муносабатларида иккинчи томоннинг ҳуқуқларига қараганда қонуний тенглик асосидаги нисбатга боғлиқ ҳолда тушунилади. Бунда истеъмолчи ҳуқуқларининг устунлиги ҳар бир ҳолатда ва ҳар қандай вазиятда эмас, ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва ижрочи билан бўлган фуқаролик муомаласидаги иштирокига нисбатан татбиқ этилади. Масалан, фуқаро дўкондан маҳсулот сотиб олиш пайтида истеъмолчи сотувчи билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иштирокчиси сифатида тенг ҳуқуқга эга бўлади. Товар сотиб олиниш жараёнида ёки ундан сўнгги ҳолатда эса ўзаро ҳуқуқий тенглик нисбати бузилади. Бу ўринда устунлик шундаки, вужудга келган низода тарафларнинг ҳуқуқлари ва хатти-ҳаракатларида тенглик мавжуд бўлса-да, қонун истеъмолчи ҳуқуқларининг устунлигини таъминлайди. Зеро, қонунда истеъмолчининг ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва ижрочига нисбатан ҳуқуқларда устунлигини белгиловчи қатор меъёрлар мустаҳкамланган. Масалан, қонуннинг 4- моддасидаги истеъмолчининг асосий ҳуқуқлари сифатида санаб ўтилган ҳуқуқларнинг аксарияти истеъмолчи иштирокидаги ҳуқуқий муносабатларда ҳуқуқдорлик жиҳатида истеъмолчи устун эканлигини ифодалайди.

Умуман, Бош қомусимизда кўзда тутилганидай истеъмолчи ҳуқуқларининг устунлигини таъминланиши мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшиши билан бирга, ҳар бир шахснинг ўз эҳтиёжини қондириш каби ўта муҳим масалада фуқароларга давлат кафолати сифатида намоён бўлади.

Сурмахон ИСМОИЛОВА, АДУ ўқитувчиси.

Сарварбек ЖУМАЕВ, АДУ талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди