Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№49, 03.12.2015

Муносабат

ТОЗАЛИК - СОҒЛИК ГАРОВИ

Бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлган атроф-муҳит тозалиги масаласига ҳар бир инсон жиддий эътибор билан қараши лозим. Биз нафас олаётган ҳаво, юраётган йўлларимиз, ўтаётган кўчаларимиз, меҳнат қилаётган ишхонамиз ва албатта, хонадонларимиз қанчалик саришта, чанг ва ғуборлардан ҳоли бўлса, киши кайфияти шунча кўтаринки, саломатлигимиз ҳам аъло бўлиши табиий.

Куз - хазонлар фасли. Бугун истаймизми-йўқми ҳовлимизни, кўчаларимизнинг япроқлар билан тўлаётганига кўзимиз тушади. Баъзи ҳолларда эса баргларнинг тўпланиб, ёқиб юборилиш ҳолатлари ҳам учраётгани кўнгилни хира қилади. Ана шу ёқилган хазонлардан чиқаётган тутун, нохуш ҳид инсон организмига, соғлигига жиддий зарар етказишини кўпчилик билмаса керак. Оммавий ахборот воситаларида, телевидениеларда тўпланган хазонларни ёқмаслик, уларнинг зиёни ҳақида гапирилаётганига, лавҳалар берилаётганига қарамай, айрим одамлар бу кўнгилсизликка барҳам бермаётгани кишини ўйлантиради. Ахир ўзимиз ва яқинларимиз соғлиги барча нарсадан устун эмасми?!

Озодалик бор жойда обод-лик бўлади. Тозалик - узоқ умрнинг, саломатликнинг гарови эканини унутмаслигимиз керак!

Олтиной ЮНУСОВА,

АДТИ қошидаги 2- сон академик лицей ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди