Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№50, 10.12.2015

НАМУНАЛИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

БОЛАЖОНЛАРНИНГ СЕВИМЛИ ДАРГОҲИ

Юртимизда, хусусан, вилоятимизда фаолият олиб бораётган мактабгача таълим муассасаларида олиб борилаётган ибратли ишлар ёш авлод таълим-тарбиясида, уларнинг соғлом, етук ва баркамол бўлиб вояга етишларида, таълимнинг кейинги босқичига тайёрлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бола кўнгли - ёзилмаган оқ қоғоз, унга нимани ёзсанг, шуни ўқийсан, дейди донолар. Дарҳақиқат, ҳар бир кичкинтой қалбига илк ёшлариданоқ яхшилик уруғи қадалса, унинг ҳосили боланинг кейинги ҳаётида, одоб-аҳлоқида ўз ифодасини топади. Айниқса, боғча ёшида фарзанд-ларимизни билимли, мустақил фикрлай оладиган тарзда тарбияласак, улар эртага бизнинг муносиб ворисларимиз бўлиб камол топадилар.

Андижон шаҳридаги 15-мактабгача таълим муассасасида бу борада ибратли ишлар олиб борилмоқда. Шу боис ҳам мазкур муассаса вилоятимиздаги илғор мактабгача таълим масканларидан бири сифатида эътироф этилади.

Болажонларнинг севимли даргоҳига айланган ушбу муассасада кенг қамровли таълим-тарбия ишлар "Ўйнаб оламни ўрганамиз" шиори остида йўлга қўйилган. Бу эса кичкинтойларнинг қобилиятли, билимли, заковатли бўлиб улғайишлари учун мустаҳкам замин яратмоқда. Бу ерда меҳнат қилаётган ҳар бир тарбиячи машғулотларни ноанъанавий ва интерфаол усуллар асосида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратади. Айниқса, "Болажон" дастури асосида қизиқарли тарда ўтказилаётган машғулотлар, қолаверса, белгиланган кун тартибига қатъий амал қилиниши болажонларнинг дунёқараши кенгайишига, олам ҳақидаги тушунчаларининг янада юксалишига хизмат қилмоқда.

Муассасада бугунги кун талаби асосида олиб борилаётган таълим-тарбия ишлари ўзининг ижобий самараларини бермоқда. Болажонлар ўқиш ва ёзишни яхши ўзлаштириб олмоқдалар. Айниқса, рус, инглиз тиллари тўгараклари машғулотларида қатнашаётган болажонлар орасида ана шу тилларда мулоқот қилишни ўрганаётган билимдон болажонлар сафи тобора ортиб бормоқда.

- Бола илк таълимни, кўпроқ боғчада олади, - дейди мазкур муассаса мудираси Моҳидилхон Қосимова. - Яъни, бола турли ўйинлар ўйнаш, спорт машқларини бажариш билан бир қаторда фикрлашни, ўйлашни, масалага ечим топишни, қизиқишларини баён этишни ўрганади. Бу эса шубҳасиз, уларни ҳар жиҳатдан баркамол вояга етишларини таъминлайди.

Шунингдек, ушбу муассасада ота-оналари билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Бу албатта, тарбия ишлари самарадорлигини оширишда қўл келмоқда.

Муассасада кичкинтойларни ўз дилбандидек кўриб, уларга меҳр бераётган Зилола Асранова, Шаҳноза Умарова сингари қатор тарбиячиларнинг меҳнатлари таҳсинга сазовордир. Тажрибали ошпазлар томонидан тайёрланаётган витаминларга бой овқатлар эса болажонлар саломатлигини таъминлаш, эмин-эркин ўсишларида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айни кунда юз нафардан зиёд бола тарбияланаётган мазкур муассасада таълим-тарбия борасида олиб борилаётган ишларга ҳавас қилса арзийди.

Нигора ДАДАБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди