Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№50, 10.12.2015

МУНОСАБАТ

КИТОБ - МАЪНАВИЯТ ЎЧОҒИ

Китоб - инсон маънавиятини белгиловчи муҳим омиллардан биридир. Кишининг дунёқараши, салоҳияти, муомала маданияти ҳам айнан китоб ўқиш жараёнида шаклланиб бориши барчага маълум.

Шундай экан, фарзандларимиз маънавиятли, эртанги куннинг муносиб яратувчилари бўлишлари, илм олишлари учун китоб билан дўстлашишлари керак. Бу борада буюк саркарда бобомиз Амир Темурнинг "Китоб - барча бунёдкорлик, яратувчанлик ва ақл-идрокнинг, илму донишнинг асосидир. Ҳаётни ўргатувчи мураббийдир", деган пурмаъно сўзларини эсга олишнинг ўзи кифоя.

Болаларимизнинг китобга бўлган муҳаббатлари оиладан бошланса, таълим даргоҳларида бу иштиёқ янада мустаҳкамланади. Инсон камолоти, маънавий гўзаллиги, тафаккури, онги ва самимий қалби ҳам бевосита китоб мутолааси билан боғлиқ. Ҳар гал китоб ҳақида сўз кетганда, қуйидаги ривоятни эслайман.

Бир куни Искандар Зулқарнайндан сўрадилар:

- Сен устозингни онангдан кўра кучлироқ ҳурмат қилар экансан, нима учун?

- Ҳа, бу рост. Онам мени йўқлик осмонидан олиб тушди, устозим эса ердан кўкка кўтарди, - деб жавоб берган экан.

Кўринадики, инсоннинг маънавий камолоти устоз унинг китобга бўлган қизиқишини оширганлигида намоён бўлмоқда.

Яна бир воқеага назар ташласак. Буюк аждодларимиздан бири Абу Бакр ал-Хоразмий ўлим тўшагида эдилар. Ундан кўнгли айни дамда нимани тусаётганини сўрадилар. Қарангки, улуғ донишманд ҳеч кимнинг хаёлига келмаган фикрни айтган экан: "Китоб юзига бир қарасам..."

Кўринадики, китобдан ортиқ яхши дўст ҳам, оқил йўлбошчи ҳам йўқ. У билим, маънавият манбаи, инсонни комилликка етаклайдиган куч. Киши ўзлигини, одам ва олам муносабатларини айнан китобдан топиши ҳам сир эмас.

Ўқишнинг тарбиявий аҳамиятини болаликдан бошлаш керак. Зеро, китоб эзгуликдан, олижанобликдан, мардликдан ҳикоя қилади, маънавиятни шакллантиради. Тубанлик, номардлик, разолат ва хиёнатнинг қабиҳ юзини очиб беради, ёмонликларга қарши қалбда нафрат уйғотади. Шу боис ёшларни китобга муҳаббат руҳида улғайтириш лозим. Китоб ўқиш ўз навбатида кўнгил чигалликларни ёзади, кишини турли ёмон фикрларидан чалғитади, васвасаларни онгдан қувади.

Қайсики жамиятда илм олишга, китобга бўлган ташналик сусайса, ўрганишга эътибор камайса, ўша жамият тараққиётдан ортда қолаверади. Энг ёмони, у маънавий инқирозга, маънавий ҳалокатга юз тутиши мумкин. Фахр билан айта оламанки, халқимиз азал-азалдан маърифатга интилган, китобга қаттиқ меҳр қўйган. Бу муҳаббат илдиз отиб, томир ёйгани бугунги ёшларимизнинг ўқишга-ўрганишга бўлган иштиёқларида намоёндир. Аждодларимиз қолдирган бой маънавий меросни ўрганиш ва уни фарзандларимизга ҳам ўргатиш барчамизнинг бурчимиздир.

Умида АЛИБЕКОВА,

Андижон индустриал педагогика коллежининг махсус фанлар кафедраси мудири.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди