Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№8, 18.02.2016

Мутахассис минбари

ТАДБИРКОРЛАРГА КЕНГ ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛМОҚДА

Республикамизнинг барча вилоятларида "Respublika mulk markazi" ЁАЖнинг ҳудудий бўлимлари алоҳида юридик шахс сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Жумладан, Андижон вилоятида хам "Andijon mulk markazi" масъулияти чекланган жамияти хўжалик юритувчи субъектларининг устав фондидаги улушлари, автотранспорт воситалари, асбоб-ускуналари ҳамда кўчмас мулк ҳисобланмайдиган бошқа мулкларнинг аукцион савдоларини ташкил этиш, ахборот ва маслахат хизматлари кўрсатиш борасида самарали иш олиб бормоқда.

Хусусан, марказ томонидан корхона ва ташкилотлар, банкрот корхоналарнинг тугатиш бошқарувчилари, суд ижрочилари томонидан хатланган мол-мулклар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан ҳамкорликда иш олиб борилиб, 2015 йил давомида 44 марта аукцион савдолари ташкил этилди, уларда 84 та мулк сотилди.

Тадбиркорлар, кичик бизнес субъектлари вакиллари ва фуқароларга малакали хизмат кўрсатилмоқда. Жумладан, ҳамкорликни шакллантириш юзасидан 230 дан ортиқ тижорат, таклиф хатлари юборилди. Натижада туман ҳокимликлари, бир қатор ташкилотлар, корхоналар билан ҳамкорлик ўрнатилди. Жамиятнинг веб-сайтига (WWW.RMM.UZ) доимий равишда савдога қўйилган мулкларга оид маълумотлар, уларнинг рўйхати киритиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ўтказилган савдолар бўйича маълумотлар янгиланиб, кенг оммага етказиб борилиши йўлга қўйилди, тадбиркор ва мулкдорларга савдолар ҳақида етарли ахборот олишлари учун имкониятлар яратилди. Жамият мутахассислари томонидан мурожаат қилувчиларга шартнома асосида савдолар бўйича маркетинг хизматлари кўрсатилмоқда, савдоларга қўйилган мулклар ҳақида батафсил маълумотлар, савдоларда иштирок этиш тартиби тўғрисида тушунтириш ва маслаҳатлар берилмоқда.

Шу ўринда "Andijon mulk markazi" масъулияти чекланган жамияти томонидан савдолар ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, фаолиятга илғор тажрибаларни татбиқ этиш, савдо қатнашчиларига қулай шароитлар яратиш, ошкораликни таъминлаш борасида зарур барча ишлар амалга оширилмокда.

Ҳафтанинг ҳар шанба куни марказимизда "Ҳуқуқий саводхонлик куни" деб белгиланган. Аукцион савдоларда сотилган мулкларнинг ҳужжатлар тўпламларини қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида расмийлаштириш, ҳар ой якуни бўйича инвентаризация ўтказиш, сотувга қабул қилинаётган мулклар бўйича тайёрланган ҳужжатлар тўпламини камчиликларсиз қабул қилиш борасидаги ишларнинг самарали олиб борилаётгани ижобий натижаларга эришишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бир сўз билан айтганда, ўз зиммамиздаги вазифани талаб даражасида адо этиб, мазкур йуналишдаги ишлар кўлами ва сифатини ошириш, пировардида, вилоятимиз иқтисодиётини юксалтириш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

Сарварбек КАРИМОВ,

"Andijon mulk markazi" масъулияти чекланган жамияти директори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди