Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№11, 10.03.2016

ПЕДАГОГ МИНБАРИ

ТИЛГА ЭЪТИБОР - ЭЛГА ЭЪТИБОР

Бугун етук, малакали мутахассислар тайёрлаш, уларни замонавий, илғор педагогик технологиялар асосида ўқитиш мамлакатимиз таълим тизими олдидаги асосий ва муҳим вазифалардан биридир. Истиқлол йилларида бу борада таълим муассасаларида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ўзининг ижобий самараларини бераётганини алоҳида эътироф этиш лозим.

Бугунги давр ёшлардан ўзбек тили имкониятларидан унумли фойдаланиш билан бир қаторда хорижий тилларни ҳам пухта ўзлаштиришни талаб этмоқда. Чет тилларни ўрганиш таълим, илм-фан, иқтисодиёт, сиёсий ва ижтимоий ҳаётдаги глобаллашувнинг янги даври учун калит ҳисобланади. Тобора тараққий этиб бораётган таълим эндиликда илм олувчиларни ҳам, ўқитувчиларни ҳам дунёдаги глобаллашув жараёнларида бевосита иштирок этиш, бу борадаги янгиликлар билан мунтазам танишиб бориш учун имконият яратиб бермоқда. Бу эса ўз навбатида таълим соҳаси мутахассисларининг халқаро майдондаги бирлашувига ва улар томонидан мамлакатлараро таққосланиши мумкин бўлган мукаммал дастурларнинг яратилишига замин яратмоқда.

Айни пайтда барча таълим муассасаларида хорижий тилларни ўрганиш пухта йўлга қўйилган. Хусусан, Андижон машинасозлик институти қошидаги Бўстон академик лицейида ҳам чет тилларидан жонли тарзда фойдаланиш - турли мулоқот кўникмалари - эшитиш, ўқиш, ёзиш ва суҳбатлашиш тарзида олиб борилаётгани ўқувчиларнинг хорижий тилларни пухта ўзлаштиришлари учун анчагина қулайлик туғдирмоқда. Бунинг аҳамиятли томони шундаки, ушбу кўникмаларнинг кетма-кетликда ўргатилиши келажакда таълим тизими бошланғич битирувчиларининг кичик мутахассис сифатида ишлаши , эркин мулоқот қила олишига имкон беради.

Хорижий тилларни алоқа воситаси сифатида ўргатишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ўқувчиларимизнинг нафақат хорижий тилларни пухта билишлари, балки келажакда малакали мутахассис бўлиб етишишлари ва юксак марраларни эгаллашларига яқиндан ёрдам беради.

Нилуфар

САЙФУТДИНОВА,

АндМИ қошидаги Бўстон академик лицейи

ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди