Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№11, 10.03.2016

Огоҳлик

ЁШЛАРИМИЗ ИНТЕРНЕТДАН ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНСИН

Бугун дунёнинг турли минтақаларида юз бераётган воқеа-ҳодисаларни кўриб-эшитиб, беихтиёр тинчлик ва осойишталик ҳукм сураётган, одамлари фаровонликка интилаётган шу юртда яшаётганингга шукр қиласан, киши. Бундай бебаҳо неъматга ўз-ўзидан эришилаётгани йўқ, албатта. Бу, аввало, юртбошимизнинг узоқни кўзлаб олиб бораётган оқилона сиёсати, халқимизнинг тинчлик, ҳурлик, осойишталикни сақлаш йўлидаги ҳамжиҳатлиги самарасидир.

Биз бугун ғоят мураккаб, таҳликали ва қалтис бир даврда яшаётганимизни яхши биламиз. Тан олишимиз керакки, ёшларимизнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишида интернетнинг ҳам оз бўлса-да ҳиссаси бор.Унинг чекланмаганлиги сабаб хоҳлаган сайтига кириб, исталган маълумотни олиш имкониятидан баъзилар ғаразли ниятда фойдаланмоқда. Маълумотларга кўра, бугунги кунда дунё аҳолисининг деярли 35 фоизи интернетга уланиш имкониятига эга. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, ҳозирги интернет тармоғидаги маълумотларнинг 70-75 фоизи инсон учун зарар келтирувчи ғоялар ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, айни пайтда дунёда динни ниқоб қилиб олган 800 дан ортиқ диний-экстремистик ташкилотлар, экстремизмнинг турли кўринишларини ўзида ташувчи ғоялар тарғиботи билан шуғулланувчи 100 мингдан ортиқ сайтлар фаолият кўрсатмоқда.

Дунёнинг турли нуқталарида содир этилаётган террорчилик ҳаракатларини кўриб, кимдир "Бу биздан узоқда. Менга алоқаси йўқ", дейиши мумкин. Афсуски, одамлар бошига улкан кулфатларни солувчи терроризм ҳудуд, ирқ, миллат, чегара танламайди. Шунинг учун тинчликнинг қадрига етишимиз, огоҳлик ва хушёрликни бир зум бўлса-да, унутмаслигимиз лозим.

Юртбошимиз Ислом Каримов "Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - энг олий саодатдир" асарида шундай ёзади: "Биз бошимиздан кечираётган замон барчамиздан, ҳар биримиздан огоҳ ва сезгир бўлиб яшашимизни, бугунги ва эртанги кунимизни, тинч ҳаётимизни ўзимиз асрашимизни талаб этади. Фақатгина тинчликни ният қилиш, орзу қилиш эмас, балки тинчлик, осуда ҳаёт учун, мусаффо осмон учун, албатта, баҳоли қудрат курашишимиз даркор".

Президентимиз таъкидлаб ўтганидек, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат, бой тарихимизга, муқаддас динимизга садоқат руҳида тарбиялаш учун, энг аввало, уларнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни кучайтиришимиз зарур. Токи ёшларимиз миллий ўзлигини, шу билан бирга, дунёни чуқур англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсин. Ана шунда жоҳил ақидапарастларнинг ҳар қандай "даъвати"ни рад этади, биз учун мутлақо бегона ғоялар уларга ўз таъсирини ўтказа олмайди.

Нодирбек ОТАХОНОВ,

ҳуқуқшунос.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди