Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№13, 25.03.2016

Қилмиш-қидирмиш

АЁЛ ҚОНУННИ БУЗСА...

Ойхон (исми ўзгартирилган) табиатан уддабурон, ўз ишига пухта, анчагина дадил қиз. Мактабда ҳам, коллежда ҳам ўзининг қўрқмаслиги, бир ишни бошласа охирига етказмай қўймаслиги билан дугоналаридан ажралиб турарди. Коллежни тамомлагандан кейин ота-онаси уни турмушга бериш ҳаракатига тушиб қолдилар. Онаси асли қирғизистонлик бўлиб, қариндошлик ришталари сабаб борди-келди бўлиб турарди. Хуллас, сеп-сидирғанинг ташвиши бошланди. Ойхон онасига кўнглидан ўтган таклифни айтганида, дастлаб онаси розилик бермади. Ҳар қанча сеп бўлса, шу ердаги бозордан қилишини айтиб, қиз боланинг бир ўзи, бунинг устига чегарадан ноқонуний ўтиши хуш эмаслигини таъкидлади. Бироқ қайсар қиз ўз билганидан қолишни истамади. Бувиси Нортожи онани кўриб келиш баҳонаси билан онасидан розилик олди. Ўзи яшаётган туман қўшни республика билан чегарадош бўлгани боис аввалдан кўзлаган манзил билан бувисиникига ўтишни режалаштирди.

Ойхон режаси бўйича кеч соат 20 ларда кўзлаган манзилига етиб келади. У ноқонуний ҳаракат қилаётганлиги, чегарачиларнинг қўлига тушиб қолиши мумкинлигини билса-да, давлатимиз чегарасини бузиб, сим тўсиқлари остидан Қирғизистон Республикаси ҳудудига чиқиб кетди...

Қўшни мамлакатдаги бувисиникидаги меҳмондорчилик икки кунга чўзилди. Ойхон сепига деб олган, ўзининг кейинчалик таъкидлашича, бувиси ҳадя қилган 16 метр велюр ва 41 метр чит матоларини олиб чегаранинг ўзига "таниш" ҳудудига келади. Ўрганган кўнгил қўрқувларсиз яна сим тўсиқлар олдига яқинлашади. Ҳеч ким кўрмаётганига ишонч ҳосил қилгач, айланма йўл орқали сим тўсиқлар остидан юртимизга ўтишга ҳаракат қилади. Бироқ кўза кунда эмас, кунида синишини қонунбузар қиз унутиб қўйганди. Бу сафар чегарачилар томонидан чегарани бузиб ўтаётган қизнинг хатти-ҳаракатига чек қўйилди. Қўшни республикадан юртимиз ҳудудига чегара сим тўсиқлари орасидан ноқонуний равишда ўтиб келаётганида қўлга олинди.

Республикамиздаги мавжуд тартибларга хилоф, "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат чегараси тўғрисида"ги Қонунда кўрсатилган талабларни қўпол равишда бузиб, Қирғизистонга айланма йўллар орқали ўтиб, Ўзбекистонга товар-моддий бойликлар олиб киришга уринган О.Азимова қилмишига яраша жазо олди.

Ҳамиша ҳурмат ва эҳтиромга муносиб опа-сингилларимиз вакилалари томонидан содир этилаётган бундай қонунбузарликларни асло оқлаб бўлмайди. Қонун барча учун баробар эканини ҳеч ким унутмаслиги зарур.

Ш. МИРЗАКАРИМОВ,

Марҳамат туман судининг судьяси.

З. РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди