Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№16, 14.04.2016

Муносабат

СПОРТ - СОҒЛИК ВА БАХТЛИ КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИДИР

Бугун мамлакатимиз ёш авлоднинг ўқиб, пухта билим олиши, касб-ҳунар ўрганиши, спорт, санъат билан шуғулланиши, қўйингки, уларнинг ҳар жиҳатдан етук ва баркамол вояга етиши учун барча шароитлар яратиб берилган. Хусусан, юртимизнинг чекка-чекка қишлоқларида ҳам спортни ривожлантириш, ёшларимизнинг соғлом ва баркамол униб-ўсишларини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Айниқса, ҳар бир билим масканида замонавий спорт мажмуалари барпо этилганлиги, ёшларни спортга жалб этиш, спортга бўлган ҳавас ва қизиқишларини ошириш, спорт билан шуғулланишлари учун яратиб берилган кенг имкониятлар самараси ўлароқ, улар ўз салоҳиятларини тўлақонли намоён этмоқдалар, соғлом турмуш тарзи кўникмалари тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

Биламизки, спорт билан ҳамнафас бўлган йигит-қизлар тенгдошларига нисбатан, кучли ва жасоратли бўладилар. Бунинг сабаби, улардаги жисмоний ва руҳий баркамоллик, шижоат ва ўзларига бўлган ишончдир. Саломатлик, соғлом фикр - соғлом оила ва бахтли келажакнинг пойдевори ҳисобланади. Айниқса, спорт билан шуғуллувчи қизлар - бўлажак оналар соғлом оилани бунёд қилишда, миллатимиз давомчиларини дунёга келтиришда қийинчиликларни осон енгиб ўтади ва оила, жамият ҳаётида ўз ўрнини топишда фаол бўладилар.

Ҳақиқатда спорт билан доимий равишда шуғулланадиган қизларни кузатсак, улар бошқаларга нисбатан чиройли, сабрли, ақлли, ҳаётда кўплаб ютуқларни қўлга киритган, шу билан бирга, этика, дид ва нафосати юксак эканлигини кузатиш мумкин.

Айниқса, теннис, гимнастика, сузиш, енгил атлетика, умуман, спортнинг турли турлари билан шуғулланган қизларимизни кўриб, улар ҳар томонлама соғлом ташқи кўринишлари ҳам гўзал эканлигини кўрамиз.

Шу боис ҳам ҳар бир билим масканларида жисмоний тарбия дарсларида режа асосида амалий машғулотларни ўзлаштиришдан ташқари қизларга хос оммавий спорт турларини ривожлантиришга қаратилган кўплаб тадбир ва мусобақалар уюштириш, турли спорт тўгаракларини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

Ана шундан келиб чиқиб, мактабимизда ҳам ўқувчилар ўртасида спорт мусобақалари ўтказишга алоҳида эътибор қаратиб келинади. Бу эса уларнинг соғлом ва фаол бўлишларига яқиндан ёрдам беради.

Мухтасар айтганда, спорт - саломатлик ва бахтли келажак пойдеворидир.Ушбу ғояни ёшларимиз онгига сингдириб бориш ва ўзимиз ҳам мунтазам спорт билан шуғулланишни канда қилмаслигимиз лозим.

Дилноза ТУРДИЕВА,

Андижон туманидаги 36- умумтаълим мактаби ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди