Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№17, 28.04.2016

Мутахассис минбари

ЧЕКСИЗ ЭНЕРГИЯ МАНБАИ

Маълумки, кейинги йилларда дунё миқиёсида илм-фан ютуқларининг амалиётга татбиқ этилиши орқали муқобил энергия манбааларидан фойдаланиш кўлами ортиб бормоқда.

Мутахассислар томонидан яқин келажакда у ёки бу давлатнинг барқарор ривожланиши энергетика тармоғида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш салмоғига узвий боғлиқ бўлиб қолиши эҳтимоли юқори эканлиги таъкидланмоқда. Ана шундан келиб чиқиб, юртимизда ҳам энергетика соҳасида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, соҳанинг қонунчилик базасини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентимизнинг 2013 йил 1 мартдаги "Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони мазкур йўналишдаги ишларни ташкил этиш, самарадорлигини оширишда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Мазкур Фармонда муқобил энергетика соҳасидаги илмий салоҳиятни янада ривожлантириш, ушбу йўналишда малакали кадрлар тайёрлаш, соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш, муқобил энергия манбалари ишлаб чиқарувчилар ҳамда фойдаланувчиларини рағбатлантириш, уларга солиқ ва божхона имтиёзлари бериш, "Муқобил энергия манбалари тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш сингари қатор вазифаси белгиланган

Маълумки, юртимизда йилнинг 270 куни куёшли бўлади ва бу қуёш нурларидан электр энергияси ишлаб чикариш учун кенг имкониятлар беради.

Аввалари қуёш фотоэлементларидан олинадиган энергия таннархи ёқилғидан олинадиган энергияга нисбатан анча қиммат бўлар эди. Бугунга келиб вазият анча ўзгарди. Инновацион технологиялар ишлаб чиқилиши ҳисобига қуёш энергиясидан нафақат электр қуввати олиш, балки ундан коллекторлар орқали сув иситишда, қуёш ўчоғи орқали овқат, нон пиширишда, чучук сув олишда, меваларни қуритишда кенг фойдаланилмоқда.

Айни кунда Ҳиндистон ва Хитой давлатларида 2 миллиондан ортиқ қуёш ўчоқлари мавжудлигини ҳисобга олсак, қуёш энергиясидан фойдаланиш истиқболлар нақадар катта эканлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Давлатимиз раҳбарининг юқорида қайд этилган Фармонга кўра, Самарканд вилоятида 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциясини қуриш белгиланган. Мазкур станциянинг барпо этилиши кўплаб ишлаб чиқариш корхоналари, қишлоқлар, кичик шаҳарларни тўла электр энергияси билан таъминлаш имконини беради. Бундай қурилмалар энергияни сақлаш аккумуляторларига эга бўлганлиги боис, қуёш бўлмаган булутли кунларда, тунги вақтларда хам электр қуввати билан таъминотида узилишлар бўлмайди.

Келгусида мамлакатимизда қуёш нурларидан энергия олувчи манбаа сифатида самарали фойдаланиш борасидаги ишлар кўлами кенгаяди, қолаверса, иқтисодиётимиз тармоқлари, аҳоли хонадонларини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш борасидаги ишлар янада юқори даражага кўтарилади.

Адҳамжон ТОЖИМАДОВ,

"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси Андижон ҳудудий бўлими

инспектори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди