Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№21, 19.05.2016

Мулоҳаза

ЭРТА ТУРМУШ КЕЛТИРГАН ТАШВИШ

- Йигитнинг топиш-тутиши жойида экан. Отаси ҳам яхшигина жойда ишлармиш. Уй-жойлари ҳам данғиллама, бунинг устига орзу-ҳавасли оила экан, берсак шундай жойга берамиз-да, дадаси.

- Сенга маъқул келган бўлса бўпти-да, онаси... Бироқ қизимиз нима деркин?...

- У ҳали ёш, нима десак кўнаверади.

16 ёшга кирган қизининг эпчиллиги, чеварлиги, пазандалигию саришталигини кўриб ғурурланган, "Қизимиз бир хонадонни гуллатади-да, бахтли бўлгур" дея қувониб юрган ота-онанинг ўртасида кунда, кунора шундай суҳбатлар бўлиб турарди. Қадди-қомати келишган, одоб-ахлоқи ҳам рисоладагидек Маҳбубани ҳавас қилганлар қишлоқда кўп эди. Тез орада совчиларнинг кети узилмай, қиз томонни шошириб қўйди. Тожиддин ака ҳам, Муҳаррам опа ҳам қизини тезроқ узатиб, қуда бўлиб тўрларда ўтириш, тўплаган сарпо-суруғларини кўз-кўз қилиб, элнинг оғзига тушишни ўйларди. Шундай қилиб, Маҳбуба ҳар куни эшик қоқиб келаётганлардан бирининг ўғлига унаштирилди.

Орзу қилинган данғиллама тўй ҳам бўлиб ўтди. Қизнинг мақсадлари, келажаги, соғлиги билан ҳам ҳеч ким қизиқмади. Энг ёмони, яхши ният билан бошланган иш хайрли якун топмагани бўлди. Куёв томон ҳали чилласи чиқмаган келиндан айб топа бошлади. Нима эмиш, эрига яхши гапиришни, меҳмонлар билан муомалани билмасмиш. Меҳнатни кўчадан келган хизматкор ҳам қилаверади-да. Икки ой ўтиб-ўтмай, яна гап чиқди, келин касалванд эмиш, эртадан кечгача ёстиқдан бош кўтармасмиш...

Маҳбуба куёвнинг уйига умуман сиғмай қолди. Бояқишнинг ҳомиласи тушди-ю, шу баҳонада "Қиз тарбиялашни билмаган ота-онаси энди ҳолини бир кўрсин" деган дашномлар билан уни ота уйига ташлаб кетишди. Шу тариқа келинга куёвдан "жавоб" бўлди. Ҳайратдан ёқа ушлаб сабабини сўровчилар "Келин бизнинг оилага муносиб эмас экан, вассалом..." деган жавобни олишди. Аслида куёвнинг кўнгли бошқада бўлиб, у ҳам ота-онасининг қистови билан уйланган эди.

Ёш оилани тиклаш йўлида ҳар қанча ҳаракат қилинмасин, бирор наф чиқмади. Шунда ўз орзу-ҳаваслари қурбонига айланган, фарзандлари ҳали болалик билан хайрлашмаган, жисмонан, маънан балоғатга етмаган, шу сабаб турмушнинг зарбалари олдида эсанкираб қолганини жуда кеч англаган ота-онанинг афсус-надоматлари кўкка етди...

Оила-муқаддас даргоҳ. У жамиятнинг асосий бўғини ҳамда давлат муҳофазасидадир. Юртимиз қонунларида никоҳ ёшига етмаган шахсни турмушга узатиш ёки уйлантиришни таъқиқланган. Мушоҳада қилиб кўрилса, қонунларимизда инсон манфаати кўзланганини англаш қийин эмас.

Бу борада донишмандларнинг "Қаерда қонун устувор бўлса, шу ерда кишилар бахтлидир" деган сўзларини эслаш кифоя. Бироқ уларга ҳамма бирдек амал қиляптими? Ўйлаб кўрайлик, Маҳбубанинг бахтсиз бўлишида ким айбдор? Орзу-ҳавасларга берилиб, фарзандининг кўнгли билан қизиқмаган ота-онами ёки ҳали турмуш нималигини билмай туриб ўзга хонадонга қадам қўйган қизми? Ўн гулидан бир гули очилмай туриб сўла бошлаган қизнинг келажаги қандай бўлади? Бу ҳақда эртароқ ўйланганида эди хали ўн еттига тўлмаган қиз мана шундай аянчли аҳволда ота-онаси ҳам афсуслар гирдобида қолмаган бўлар эди.

Барнохон ҲАЙДАРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди