Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№43, 22.10.2015

21 октябрь - Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили тўғрисида"ги қонуни қабул қилинган кун

ТИЛ - ТАФАККУР ҚУРОЛИ

Тил - миллий маданиятнинг шакли сифатида унинг маънавий бойликларини замон ва маконда бирлаштиради. Тил миллатнинг руҳи ва уни ушлаб турувчи восита ҳисобланиб, ҳар бир миллатни бутун дунёга танитадиган асосий омил бўлиб ҳам хизмат қилади. Тафаккур билан тил бир-бирига узвий боғлиқ ҳолда доимий ривожланиб боради. Жамики яхши фазилатлар инсон онги ва шуурига она тилининг жозибаси билан сингади.

"Кўнгил маҳзанининг қулфи тил ва ул маҳзаннинг калитин сўз бил", - деган эди ҳазрат Навоий. Ўзликни, миллий қадрият ва урф-одатларни англашда, тарихни билиш ва келажак ҳақида фикр юритишда тил муҳим омил ҳисобланади. Шу ўринда улуғ рус олими Ушинскийнинг қуйидаги сўзларини ёдга олиш ўринли: "Тилдаги ҳар бир сўз унинг ҳар бир шакли инсон тафаккури ва туйғусининг натижасидир. Ўша тафаккур ва туйғулар орқали сўз ёрдамида мамлакат табиати ва халқи ифода этилган."

Мен она тилимиз билан фахрланаман. Бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган. Буюк адиб ва мутафаккирларимиз томонидан умуминсоният учун бебаҳо мерос бўлган кўплаб асарлар яратилганлиги тилимизнинг қадим тарихини ва ўлмас эканлигини кўрсатади.

Қолаверса, она тилимизда халқимизнинг қадим қадриятлари, анъана ва урф-одатлари, миллий руҳи, тарихи ўз аксини топган. Зеро, маърифатпарвар улуғ адибимиз Абдулла Авлоний: "Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойнайи ҳаёти тил ва адабиётдир. Миллий тилни йўқотмоқ миллатнинг руҳини йўқотмоқдир" дея бежизга таъкидламаган эди.

Моҳичеҳра

АБДУРАҲИМОВА,

Булоқбоши маиший хизмат касб-ҳунар коллежи она тили ва адабиёти фани катта ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди