Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№43, 22.10.2015

Мулоҳаза

"БОРИМИЗНИ ОПАМНИКИГА БАЙРАМЛИК ҚИЛИБ ЖЎНАТДИК"

Яқинда бир дугонам хафа бўлиб гапириб қолди: "Опамни турмушга берганимизга бир ой ҳам бўлгани йўқ. Хайит байрами олдидан куёв томонга саватларда ширинликлар, озиқ-овқатлар, байрам учун совға-саломлар жўнатилиши керак экан. Таомил экан, деб шундай қилдик.

Дадам билан аям бу масалада анча тортишиб ҳам олишди. Дадам: "Бу машмашаларингни охири борми?" дея аямни койиди. Аям эса:" Қизимизнинг бировнинг уйида кун кўришини ўйланг, байрамлик яхши бўлмаса, уни туртишади, камситишади..." деган гаплар билан дадамни кўндирди. Биз, яъни аям, икки укам, мен ва кекса бувим дадамнинг маоши ҳамда бувимнинг нафақаси ҳисобига яшаймиз. Таассуфки, опамга байрамлик жўнатиб, дастурхонимизда ҳеч вақо қолмади. Бундан, айниқса, дадам кўп сиқилади. Буни бизга билдирмасликка ҳаракат қилади. Лекин унинг кўп сиқилишидан билиб оламиз.

Ахир яқиндагина тўй қилган бўлсак, энди ўзимизга келай деганда, ота-онам топган-тутганини яна опамникига байрамлик қилиб жўнатишгани оиламизни анча қийнаб қўйди. Байрам қилиб топганимизни олиб борсак бўлмасмиди? Наҳот, шу нарсани қудаларимиз билмаса?

Наҳотки, бундай бемаъни одатлар, сарф-харажатлар нафақат биз, балки биз каби кўп оилалар учун қийинчиликлар келтириши ҳеч кимни ўйлантирмаса? Нега энди ота-оналар фарзандларини турмушга бериб ҳам тинчимайди? "

Дугонамнинг ана шу гаплари мени кўп ўйлантиради. Шундан буён маҳалламизда ким қиз чиқарса, ўйга толаман: наҳотки, тўйдан кейин куёв томонга бир неча кунлаб сарҳил таомлар юбориш, байрамларда куёвга, ота-онасига сарполар қилишга қизнинг ота-онаси мажбур бўлса? Наҳотки, куёв томон мана шунга муҳтож бўлса? Улар бундан орият қилмаса? Қолаверса, бундай одатлар қиз томонни қийнаб қўйиши, қудаларнинг ўртасидаги меҳр-оқибатни кўтарилишига олиб келиши аниқ. Наҳот, келиннинг бахти, тинч-тотув яшаши ана шуларга боғлиқ бўлса, бахт фақат хою -ҳавас, сарполар билан ўлчанса? Бундай ҳолатлардан одамлар уялиши, ор қилиши керак эмасми? Одамийлик, инсоф-диёнат қайда қолади?

Кимнингдир қийналиб топган пуллари эвазига бўлаётган бу каби одатлар, орзу-ҳавас ҳеч кимга рўшнолик, яхшилик келтирмаслиги аниқ.

Маъмура ҚОДИРОВА,

Балиқчи тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди