Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№44, 29.10.2015

Муносабат

УВОЛ ВА ИСРОФГА ЙЎЛ ҚЎЙМАЙЛИК!

"Иқбол" газетасининг ҳар бир сонини қолдирмай кузатиб боришга ҳаракат қиламан. Газета саҳифаларида берилаётган турли мавзудаги мақолалар кўплаб муштарийлар қатори мени ҳам бефарқ қолдирмайди.

Газетанинг жорий йил 15 октябрдаги 42- сонида чоп этилган "Исроф ва уволдан қўрқайлик" мақоласида чиндан ҳам долзарб мавзу қаламга олинган. Ҳақиқатан ҳам бугуннинг иллатига айланиб улгурган ана шу муаммони бартараф этишга барча бирдек ҳаракат қилиши керак.

Афсуски, бугун ҳаётимиздаги тўкин-сочинликнинг қадрига етмаётган айрим кимсаларнинг борлиги дилни хира қилади. Баъзи юртдошларимиз томонидан сохта обрў олиш учун ким ўзарга ўтказилаётган тўйлар, гап-гаштаклар, зиёфатлар тўқликка шўхликдай, "мен сендан кам эмасман" қабилида иш тутишаётгандай, яна айрим маросимларда эса кишилар дийдор учун эмас, гўёки қорин тўйдиришга йиғилишаётгандай тасаввур уйғотади кишида. Аслида ана шу одамларнинг айримлари фақат маошга рўзғор тебратадиган, оиласида бўйига етган ўғил-қизи бор экани кишини ажаблантиради. Энг ачинарлиси, бундай исрофгарчиликларнинг сабабчиси аёллар бўлганидан уяламиз. Зиёфат бериш олдидан турмуш ўртоқларига "солиқ солаётган" оила соҳибаларининг дастурхонга тортиладиган ноз-неъматлардан ташқари бир неча турдаги таомлар рўйҳатини кўриб ҳайратингиз ошади. Ваҳоланки, меҳмонлар таомлар тугул дастурхондаги неъматларнинг барчасини тановул қилиб юборишга қурбилари етмайди. Ахир инсон ошқозони ҳам меъёр талаб қилиши ҳаммага аён-ку! Шундай экан, ортиқча исрофгарчиликнинг кимга ва нимага кераги бор?

Тўғри, ўзбек халқи меҳмондўст, топганини дастурхонга қўядиган халқ. Лекин ҳар ишда меъёрга, маълум тартибларга амал қилинган. Кундалик ҳаётимизда содир бўлаётган, мақолада тилга олинган айрим ҳолатлар барчамизни мушоҳадага чорлаши зарур. Увол ва исрофдан тийилишимиз, сохта обрў олишдан қочишимиз керак. Ҳар бир нарсанинг уволи бор, демак, ортиқча исрофгарчилик билан елкасига гуноҳ юкини ортаётганларни инсофга чақириш, бу борада тушунтириш ишларини олиб боришда барча фаол бўлиши лозим.

Муҳаррамхон РАҲМОНОВА,

Андижон шаҳридаги 3- оилавий поликлиника бош шифокори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди