Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№47, 19.11.2015

Маслаҳатчилар ҳаётидан

МАҲАЛЛА ФИДОЙИСИ

Озодахон опа Норматовани Марҳаматда кўпчилик яхши билади. Опа узоқ йиллар мактабда ўқитувчилик қилиб, болаларга хорижий тилдан сабоқ берган. У нафақат таълим-тарбия, балки жамоат ишларидаги фаоллиги билан одамлар орасида катта ҳурмат-эътибор қозонган. Опа нафақага чиққач, маҳалладошларининг таклифи ва ишончи билан маҳалла ишига камарбаста бўлиб, маҳалла фидойисига айланган.

Озодахон опа Норматова тумандаги "Полвонтош" маҳалла фуқаролар йиғинида диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи бўлиб фаолият бошлаганига анча вақт бўлди. Опанинг ташаббуси билан маҳаллада ободончилик юксалди, ҳунармандлар ва коллеж битирувчилари ўртасида "Устоз-шогирд" анъанаси йўлга қўйилди. Шу билан бирга, маҳаллада саранжом-саришталик, томорқадан унумли фойдаланиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, аёллар ўртасида жиноятчилик ҳолатларининг олдини олиш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Маслаҳатчи имкон қадар ҳар бир оилада бўлиб, оила бекалари билан бирма-бир суҳбатлашишига ҳаракат қилади. Соғлом маънавий муҳит, соғлом турмуш тарзи шаклланган оиладагина соғлом фарзандлар туғилишини ва баркамол инсон бўлиб вояга етишини барчага тушунтиришга ҳаракат қилади. Маҳаллада ўтказиладиган турли тадбирлар, спорт мусобақаларига у доимо бош-қош бўлади.

Озодахон опа ўзига юклатилган вазифага катта масъулият билан қарайди, маҳалладошларига ёрдам беришга, мавжуд муаммоларни бартараф этишга интилади. Маҳаллада истиқомат қилаётган 1100 нафарга яқин аҳоли, уларнинг деярли ярмини ташкил этадиган хотин-қизларнинг яшаш шароитларини, қизиқишларини, муаммоларини ўрганиб, зарур бўлганда, имкони борича ёрдам беришга, ёшларни эса қизиқишлари бўйича иш билан таъминлашга уринади. Ҳудуддаги 15- умумтаълим мактаби, "4- сон" ҚВП, қатор савдо шохобчалари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган.

- Маҳалламизда хотин-қизлар соғлигини муҳофаза қилиш доимий эътиборимизда, - дейди Озодахон опа. - Қишлоқ врачлик пункти шифокорлари билан ҳамкорликда опа-сингилларимизнинг саломатлигини сақлаш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот ишлари мунтазам олиб борилаётганлиги ижобий натижалар бермоқда.

Айниқса, туман хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа мутассадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ёш қизларни оилага тайёрлаш, рўзғор юмушларига ўргатиш, тўй ва бошқа маросимларни камчиқим, ортиқча сарф-харажатларсиз ўтказиш мақсадида ўтказилаётган тадбирлар ҳам ишларимиз самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Олиб борилаётган ана шу ишларда маҳалла отинойиси Моҳирахон Нурматова, дастурхончи Мукаррамхон Ибайдуллаевалар Озодахон опага ҳамиша елкадош. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тўхтамурод Сафаров эса ҳар ишда маслаҳатчи ва маҳалла фаолларининг фикрига суянади.

Аёл учун оила тинчлиги муҳимдир. Озодахон опанинг оиласи ҳам маҳалладаги энг намунали оилалардан бири. Умр йўлдоши Ғанижон ака билан уч ўғил, бир қизни ҳавасга арзирли қилиб камолга етказдилар.

Маҳалла - катта бир оила. Унда яшаётган инсонлар учун маслаҳатчи ҳам опа, ҳам сингил, ҳам дўстдир. Озодахон опа Норматова ҳам "Полвонтош" маҳалласидаги ҳар бир киши қалбига яқин инсон бўлиб қолган.

Зилола РАҲМОНОВА.

Суратда: маслахатчи

О. Норматова.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди