Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№47, 19.11.2015

Иқтидорли ёшларимиз

САТРЛАРГА КЎЧГАН КЎНГИЛ

Ҳақиқий истеъдод болаликдан кўз очади. Унинг шаклланиб боришида оила муҳити ва устозлар кўмаги катта ёрдам беради.

Қолаверса, кейинги йилларда юртимизда ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик уларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар эшигини очиб бермоқда.

Бугун вилоятимизда иқтидорли ёшлар жуда кўп. Бўз педагогика коллежи ўқувчиси Нурхон Турғунбоева ҳам ана шулардан биридир. Оддий қишлоқ оиласида туғилиб вояга етган Нурхон болалик чоғидаёқ шеърлар тўқиб, ашула айтар, рақслари билан давраларга файз киритарди. Айниқса, кекса бувиси Муҳаббатхон аянинг набирасига айтиб берган халқ оғзаки ижоди намуналари қизни ижод қилишга, улардан илҳом олишга ундарди. Бувижон ҳозир ҳам дутор чалиб, лапар айтади, набирасига ҳам ўргатишдан чарчамайди. Нурхонга адабиёт ва ижодга бўлган ошуфталик бувисидан ўтган, десак муболаға бўлмайди.

- Бувимнинг эртакларини, халқ оғзаки ижодидан айтиб берадиган намуналарини эшитиб улғайдим. Улардан илҳом оламан, шу сабабми, ижод қилгим, қоғоз қоралагим келаверади. Ёзмасам, худди ташна одамдек сезаман ўзимни. Ёзганларим кимнингдир кўнглидагини, тенгдошларимнинг орзу-истакларини, юртдошларимнинг эркка бўлган шукроналик туйғуларини акс эттира олса, адабиёт ихлосмандлари дилини топса, демак, нимагадир эришяпман.

Бу Нурхоннинг сўзлари. Унинг қалби шеърдан илҳом олади. У гўзалликни, эзгуликни, яхшиликни сатрларга муҳрлайди.

Ундаги иқтидор ота-онаси, устозларини бефарқ қолдирмади. Уларнинг кўмаги ва қўллаб-қувватлаши билан Нурхон ёш бўлса-да, муайян ютуқларни қўлга киритди. Хусусан, кейинги йилларда "Янги авлод" болалар ижодиёт фестивали, "Ораста қизлар", "Юксак маънавиятли авлод", "Юрт келажаги" каби қатор кўрик-танловларда фаол иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди. Айниқса, бадиий ижод борасидаги муваффақиятлари алоҳида эътирофга сазовордир. Ёш шоиранинг "Болалик фасли", "Ойдин орзулар" номли шеърий тўпламлари шеърият ихлосмандари томонидан илиқ кутиб олинди.

Бугун коллеж ва тумандаги ҳеч бир тадбир унинг иштирокисиз ўтмайди. Нурхон ўзи таълим олаётган коллежнинг "Атиргул" дастаси хонандаси бўлиш билан бирга, ўзбек тилидан шеър ва топишмоқларни инглиз тилига, инглиз тилидан эса кичик ҳикояларни ўзбек тилига таржима қилаётганлиги унинг сер-қирра истеъдод соҳибаси эканлигини кўрсатади. Бу қиздаги тинимсиз изланиш, ўқиб-ўрганишга интилишни кўриб, унинг шижоатига "балли" дейсиз.

Дарҳақиқат, Нурхон Турғунбоева сингари истеъдод соҳибалари юртимизнинг порлоқ келажагини барпо этадиган умидли ёшларимиздир.

ЗИЛОЛА.

Суратда: Н.Тургунбоева.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди