Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№47, 19.11.2015

Тавсия

ЧАҚАЛОҚ ПАРВАРИШИДАГИ МУҲИМ ҚОИДАЛАР

Оилада чақалоқ дунёга келди. У ўзи билан бирга хонадоннинг каттаю кичигига қувонч олиб келди. Янги меҳмон хурсандчилик сабабчиси бўлибгина қолмай, ота-оналар зиммасига бир қадар масъулият юклаши сир эмас. Гоҳида чақалоқлар парваришида ота-оналар, айниқса, ёш оналар жуда қийналадилар, ўз навбатида мутахассис маслаҳатига муҳтожлик сезадилар. Бу борада қуйидаги маслаҳат ва тавсияларимиз ёш оналарга ёрдам беради, деб умид қиламиз.

Она ва бола туғруқхонадан келгунча улар учун тайёрланган хонанинг озодалиги, чанг ва ғуборлардан холи эканлиги таъминланган бўлиши керак. Хона ёруғ, шу билан бирга, ҳавоси янгиланиб турилиши, ҳарорати 22-24 даража, намлиги эса 40-60 фоиз бўлиши лозим. Хона поли ҳар куни нам латта билан артилиши, дераза ромлари эса ҳафтада бир марта ювилиши даркор. Шунингдек, ёз фасли бўлса, пашша кирмаслиги учун деразаларга тўр ёки дока тутилиши мақсадга мувофиқдир.

Бола ҳаётининг биринчи ойида у ўзи учун бутунлай янги шароитга мослашади. Унинг организмидаги барча аъзо ва тизимлар мавжуд шароитдан келиб чиқиб ривожлана боради. Шу вақтдан бошлаб бола нотўғри парвариш этилса, касалликларга тез берилувчан бўлиш эҳтимоли юқори бўлади.

Совуқ кунларда хона дарчаси кунига ҳар 2-4 соатда 10-15 дақиқа давомида очилиб, шамоллатилиши керак. Бу вақтда гўдак, табиийки, бошқа хонага олиб чиқиб турилади. Ёзда деразанинг кун бўйи очиқ ҳолда бўлиши муҳимдир.

Чақалоқнинг каравоти, шкафчаси ёруғ жойда турсин. Болани йўргаклайдиган стол баландроқ ва кенгроқ бўлиши талаб этилади. Бола каравотининг тўшаги қаттиқ, текис бўлиши боланинг умуртқа суягининг тўғри шаклланишига асос бўлади. Янги меҳмоннинг бошига юпқароқ ёстиқ қўйилади. Ҳар куни гўдак терисининг табиий бурмаларига (бўйин, чов ва тақим соҳаларига) доғланган пахта ёғи суриб турилса, бу муолажа унинг терисида юзага келадиган турли бичилишлар ривожланишининг олдини олади. Уйқудан сўнг чақалоқнинг кўзлари қайнатиб совутилган сувга теккизилган пахта билан алоҳида-алоҳида артилади.

Одатда гўдаклар сурп ёки чит матога йўргаклаб, керак бўлганда, иссиқ рўмол ёки кўрпачага ўраб қўйилади. Иссиқ кунлари қўли, боши ва оёқларини очиқ қолдириб йўргакланади. Болани қаттиқ тортиб йўргаклаш ўпканинг нафас олиш фаолиятини қийинлаштиради, тананинг айрим қисмларида қон айланиш жараёнини издан чиқаришга ҳам олиб келиши мумкин.

Она сути чақалоқ ҳаёти учун энг зарур ва витаминларга бой озуқадир. Болани кўкрак сути билан боқиш жисмоний ва руҳий ривожланишини таъминлайди, ич кетиши, турли юқумли ва аллергик касалликлар, камқонлик ҳамда рахит сингари хасталиклар билан оғриш даражасини камайтиради.

Фарзанд ота-она учун энг ширин, энг азиз неъмат экан, уни туғилганидан бошлаб тўғри парвариш этиш камолоти сари қўйилган қадамдир. Бундан ташқари, чақалоқ парваришида алоҳида эътибор кераклиги уни турли касалликларга чалинишининг олдини олишга хизмат қилади.

Гавҳарой НУРИТДИНОВА,

Минурахон БОЗОРОВА,

Андижон давлат тиббиёт институти ўқитувчилари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди