Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№47, 19.11.2015

Муносабат

ҲАВАСМИ ЁКИ ДАБДАБА?!

"Иқбол" газетасининг ҳар бир сонини қизиқиш билан ўқиб бораман. Газета саҳифаларининг ранг-баранглиги, долзарб мавзуларнинг алоҳида ёндашув билан бериб борилиши, ибратли ва ҳаётий мақолалар ўқувчини ўзига жалб қилади. Айниқса, "Мулоҳаза", "Муносабат" рукнлари остида бериб борилаётган мақолалар газетхонни мушоҳадага чорлайди.

Ибодат Хайитбоеванинг газетанинг жорий йил 35- сонида чоп этилган "Қиз базмими ёки беҳаёлик кўриниши" номли мақоласида чиндан ҳам долзарб муаммо қаламга олинган. Ҳақиқатан ҳам бугун ким ўзарга тўй қилаётган оилалар кам эмас. Ҳавойи орзу-ҳавас этагини тутган ота-оналар кейинроқ фарзандининг оиласи арзимаган сабаб билан пароканда бўлаётганини кўриб туриб ҳам инсофга келмаяптилар. Аниқроғи, дабдабалар, ортиқча сеп-сарполар ёш келин-куёвларга бахт бера олмаслиги айрим оила соҳиб ва соҳибаларининг кўзларини очмаётгани киишини ўйлантиради. Ўша ортиқча сарфдан кўра янги оила учун зарур жиҳозлар олиб берилиши мақсадга мувофиқ эмасми?! Бундан ташқари, тўй оқшоми келин-куёвнинг омма қаршисида турли хорижий қўшиқларга рақсга тушишлари миллатимизнинг қайси мезонларига тўғри келади?! Ўзбек қизларидаги ибо-ҳаё, йигитлардаги орият қаерда қолди?!

Шу ўринда миллатимизга хос бўлмаган бир қатор ҳолатлар борки, булардан беихтиёр уялиб кетасан. Яқинда бўлган бир танишимизнинг тўйидаги ҳолатни кўриб, "андиша қаерда қолди?" дедим. Тўйнинг бошидаёқ анъанага мувофиқ куёв боланинг ота-онаси табрик сўзига чақирилди. Тилаклар билдирилгандан сўнг улар рақсга таклиф этилдилар. Қўшиқ ярмида келин-куёв уларнинг ёнига келдилар. Келинчак таъзим билан келинсалом қилгач, куёв бир даста пулни ота-онасининг устидан сочиб юборди! Бу қандай одобсизликки, фарзанд ўзини улғайтириб, парвариш этган ота-онасига бўлган ҳурматини шу йўл билан ифода этса?! Бу хунук ҳолат замирида қандай маъно бор эканлигини англаб етолмаяпман?!

Афсуски, бугун мана шундай салбий кўринишлар замонавий тўйларимизда "бўй кўрсатмоқда". Назаримда юқоридаги мақолани ўқиган ҳар бир газетхон бу камчиликлар ҳақида ўйлаб кўрса, яна кимдир тегишли хулоса чиқарса ажаб эмас.

Шодиябегим МАҲКАМБОЕВА,

Жалақудуқ тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди