Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№48, 26.11.2015

Ҳунарманд аёлларимиз

ҲУНАРЛИ ИНСОН КАМ БЎЛМАЙДИ

Халқимизда яхши бир нақл бор: "Ҳунарли инсон хор бўлмас". Дарҳақиқат, ҳаёт ҳақиқатлари шуни кўрсатадики, бу нақл бежиз айтилмаган.

Азал-азалдан миллатимиз меҳнаткаш, изланувчан, касб-ҳунар эгалллашга қизиқувчан халқ. Шу боис ҳам қадимдан ўзбеклар ўзининг миллий ҳунармандчилик буюмлари билан дунё халқлари орасида шуҳрат қозониб келган.

Бугун ҳунарманд усталарга, тадбиркорларга кенг имкониятлар эшиги очилгани ҳар қадамда ўзини оқлаётгани сир эмас. Айниқса, турли миллий ҳунарлар билан эл-юрт орасида ҳурмат қозонаётган, хал-қига нафи тегаётган юртдошларимиз талайгина. Улар орасида хотин-қизларимизнинг борлиги кўнгилларни яшнатади.

Жалақудуқ тумани, "Янгисой" қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли "Қоровул" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Муборакхон Умаровани тумандагилар уста ҳунарманд аёл сифатида яхши биладилар. Чиройли ва қулай бешиклар ясаб, халқимизга тақдим этаётган бу аёлга ҳавас қилса арзийди.

Асли касби алоқа ходими бўлган Муборакхон опа бешикчилар оиласига келин бўлди. Қайнотаси Қўчқорбой ота (раҳматли) моҳир бешикдўз бўлган. Ҳунари ортидан рўзғор тебратган, фарзандлари ҳам ота изидан кетдилар. Муборакхон опа дастлаб оила, бола тарбиясидан ортиниб, бешик тўшакчаларини, ёпқичларини тикиб, тайёрлаб берган бўлса, кейинроқ ўзи ҳам қайнотаси ва турмуш ўртоғининг ишларига астойдил қизиқиб қолди. бўш вақтларида уларнинг ишларини кузатиб турар, ёғоч ўймакорлиги, бешик тайёрлаш жараёнларини пухта ўрганишга ҳаракат қиларди. Табиатан тиришқоқоқ, бирор мақсадга интилдими, унинг сўнггига етмагунча қўймайдиган Муборакхон опада ҳунар эгаллашга бўлган иштиёқ кучли келди ва алоқа ходимидан моҳир бешикчи аёлга айланди.

Бугун Муборакхон Умарова турмуш ўртоғи Маҳмуджон ака, ўғли Араббой билан бирга бир ҳафтанинг ўзида йигирмадан ортиқ бешик тайёрлаб, элга тақдим қиладилар. Ҳатто уларнинг пухта ишларини, мустаҳкам ва қулай бешикларини кўрган харидорлар ўзлари келиб, хонадонларидан олиб кетадилар. Қувонарлиси, набиралари олти ёшли Жўрабек ҳам бобо ва бувисига, дадасига энг катта ёрдамчи, айтиш жоиз бўлса, бешикчилар оиласининг тўртинчи авлоди.

Бешик тайёрлашнинг ўзига хос машаққатлари бор. Бешикни тол дарахтидан мустаҳкам ва пишиқ, асосийси, қулай қилиб ясаётган бу бешикчилар тол дарахтини тумандаги фермер хўжаликларидан сотиб оладилар.

- Бешикни тол дарахтидан тайёрлашнинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор. Тол тез кўкарадиган, яхши униб-ўсадиган дарахт, ундан ясалган бешикда бола тинч ухлайди. Бу ота-боболаримиздан қолган удум, - дейди Муборакхон опа.

Бешик тайёр бўлиш жараёнида эса унинг кўрпача-тўшакчалари, ёпқичлари тикиб борилади. Бу ишда Муборакхон опага маҳалладошлари Гулчеҳра Холмирзаева, Ибодатхон Умарова ҳамда келини Хуршидахонлар яқиндан ёрдам берадилар.

Муборакхон опа билан суҳбатимизда шунга амин бўлдикки, ҳунар инсонни камолотга етаклаш билан бирга уни эл орасида эътиборли, обрўли, ҳурматли қилади. Рўзғорига барака олиб киради. Ҳунари орқали оиласига кираётган даромадига тўй қилади, қиз узатиб, ўғил уйлайди. Қаҳрамонимиз ҳам ҳунари ортидан бахт топаётган аёлдир.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди