Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№48, 26.11.2015

Дилдаги гаплар

ШОИРНИНГ УМРИ БОҚИЙ

Муҳаббатхон Юсупова - Андижоннинг танти, шеър ихлосмандларининг суюкли шоири бўлган Муҳаммад Юсуфнинг кенжа синглиси. Шоир ҳақидаги хотиралар билан ўртоқлашгимиз келиб, Муҳаббатхон опанинг хонадонига бордик. У билан бўлган суҳбатимизни сизга ҳам илиндик.

- Муҳаббат опа, шоирнинг сингилларига, яқинларига муносабати қандай эди?

- Акам, аввало, жуда меҳридарё инсон эдилар. Ҳар гал Марҳаматга келганларида, биринчи бўлиб бизни йўқлардилар, узоқ суҳбат қурардилар. Яқинлари, жигарларининг меҳрини ҳеч нимага алишмасди...

- Муҳаммад Юсуф сингилларига нисбатан қандай ака эди, талабчан ва қаттиққўл бўлганларми?

- Акам интизомни жуда хуш кўрадиган тартибли ва ҳар ишда талабчан эдилар. Онам ҳамиша: "Акангизни доимо ҳурмат қилинглар. Унинг гапларини қайтарманглар" дея таъкидлашни қўймасдилар. Бирор жойга бормоқчи бўлсак, аввал отамдан, кейин акамдан рухсат сўрардик. Агар отам рухсат берсаю, акам рози бўлмаса, ўша жойга бормай қўя қолардик. Уларнинг сўзини ҳам ҳурмат қилардик.

- Муҳаммад Юсуф шоир бўлмаганида, сизнингча, қайси касбни танлаган бўларди?

- Улар парвоз қилишни, осмонларга учишни ёқтирардилар. Биласизми, мен ҳам акамга бир вақтлар худди шундай саволни бергандим. Ўшанда улар ҳеч иккиланмай "шоир бўлмаганимда, учувчи бўлардим" деган эдилар.

- Шоир шеърларида айнан Ватанга муҳаббат туйғуси етакчилик қилишини қандай изоҳлайсиз?

- Инсонларда Ватанга, юртга бўлган муҳаббат турлича бўлади. Акамда мана шу туйғу жуда баланд эди. У қишлоққа келганида ҳатто йўл бўйидаги теракларга, далаларга узоқ-узоқ тикилардилар. Муҳаммад Юсуф учун Ватан жуда улуғ тушунча эди. Буни сўз билан изоҳлаш қийин.

- Суюкли шоирнинг ижодини ҳозирда ким давом эттирмоқда?

- Акам ҳаётлик чоғларида барчамиз жам бўлганимизда, шу саволни кўп берардилар. "Мендан сўнг оиламизда ким ижодимни давом эттираркин?" дея ҳазил-чин аралаш сўраб қўярди. Шукурки, жияним Мадина - акамнинг қизи отасига муносиб издош бўлди.

- Суҳбатингиз учун ташаккур!

Эргашой ЖЎРАЕВА суҳбатлашди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди