Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№48, 26.11.2015

Дил туғёни

БИРНИ КЎРИБ ФИКР ҚИЛ...

Ўқишга кетаётиб, автобуснинг орқа ўриндиқларида ўтирган ўзим тенги қиз ва йигитларни кузатиб кетдим. Улар турли қўл ҳаракатлари, имо-ишоралар билан ўзаро суҳбатлашардилар. Туғма кар ва соқов бўлган бу ёшлар бир-бирларининг "гаплари"дан чеҳраларига табассум югуриб, кулгудан юзлари ёришиб кетарди. Нималар ҳақида "гаплашиш"ганини тушунганим йўқ, бироқ шуни сездимки, юзларидаги самимийлик, фақат яхши гаплардан "гаплашишган"ини айтиб турарди...

Ўша кундан буён ўйлаб қолдим: бугунги ёшлар соғ-саломат бўла туриб, бир-бирларига етарли меҳр кўрсата олишмаяптимикин? Шундай вақтлар бўладики, арзимас нарсадан бир-бирлари билан аразлашиб, уруш-жанжал кўтариб, дилларини хира қилиб, кўнгилларига озор етказадилар. Кўпинча, соф ўзбек сўзларимизни ҳам тўғри талаффуз қилмай, суҳбат чоғида русча, инглизча сўзларни ҳам қўшиб оладилар. Ҳатто исмларини қисқартириб айтишга ёки бўлмаса бирор лақаб билан чақиришга одатланиб қолганмиз. Яна бирон қийинчиликка дуч келиб қолсалар, дарров ҳаётидан нолишни бошлайдилар. Афсуски, шундайлар орамизда йўқ эмас.

Наҳотки, эшитиш ва сўзлаш бахтидан бенасиб бўлган- юқорида келтириб ўтган ўша йигит-қизлар каби аҳил-иноқ, меҳр-оқибатли бўла олмасак? Бежизга бирни кўриб фикр қил, мингни кўриб шукр қил, деб айтилмаган. Азиз тенгдошлар, ҳаётни борича қабул қилиш, доимо ўзлигимизни унутмаслик, яқин инсонларга меҳр улашиш даркор. Шунда тўғри йўлни танлаган бўламиз.

Ойдиной

АБДУРАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди