Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№49, 03.12.2015

Тадбиркор аёлларимиз

МАҚСАДИМ: ОПА-СИНГИЛЛАРИМИЗНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ,

- ДЕЙДИ АСАКАЛИК ТАДБИРКОР ДИЛДОРАХОН ХОЛМИРЗАЕВА.

Бугунги кунда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кенг йўл очилган. Айниқса, оилавий бизнес, хотин-қизлар тадбиркорлиги, ҳунарманд аёлларни қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ана шу йўналишда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижасида вилоятимизда тадбиркор аёллар сафи йилдан йилга ортиб бормоқда.

Асака туманининг Дўнг маҳалласида яшовчи Дилдорахон Холмирзаеванинг ёшлигидан ҳунар ўрганишга иштиёқи баланд эди. Дастлаб, онаси ва бувисидан чеварлик сирларини ўрганди. Мактабни тамомлаган пайтда тикувчиликда анча қўли келиб қолган Дилдора тумандаги "Шерзод" кичик корхонасида иш бошлади. Бу ерда тажрибали тикувчилардан касбнинг нозик жиҳатларини янада мукаммал ўрганди. Йиллар ўтиб, тадбиркор ва ҳунармандларга берилган кенг имконият ва имтиёзлардан фойдаланиб, ўз бизнесини йўлга қўйишга аҳд қилди. Бу йўлда унга оила аъзолари яқиндан ёрдам берди. 2010 йилда "Элга хизмат" масъулияти чекланган жамияти қошида хусусий тикув цехини ишга туширди. Тадбиркорнинг саъйи ҳаракатлари билан қисқа вақт ичида цех иши анча ривожланди, тайёрлаётган маҳсулотлари ўз харидорларини топди.

Айни кунда 8 нафар тажрибали тикувчилар меҳнат қилаётган ушбу цехда махсус кийимлар, ўқувчилар формаси ва бюртма бўйича турли либослар тикилмоқда. Тайёрланаётган маҳсулотлар бежирим ва сифатлилиги билан харидорларга манзур бўлмоқда. Айниқса, Нигора Юсуфаҳмедова, Дилноза Соипова, Нодира Жўраева сингари илғор тикувчилар ҳамкасбларига ўрнак бўлмоқда.

- Юртимизда биз ҳунарманд аёлларга кўрсатилаётган эътибордан беҳад мамнунман, - дейди тадбиркор Дилдорахон Холмирзаева. - Қатор ташкилотлар, касб-ҳунар коллежлари билан маҳсулот тайёрлаб бериш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Бундан ташқари, ҳудудимиздаги ҳунар ўрганишга қизиққан қизларга "устоз-шогирд" анъанаси асосида чеварликни ўргатиб келяпмиз.

Келгуси режаларимиз катта. Асосий мақсадим, цехимизни янада кенгайтириб, янги иш ўринлари яратиш, ҳунарманд опа-сингилларимизни доимий иш билан таъминлаш.

Ана шундай эзгу-ниятлар билан иш олиб бораётган Дурдонахон Холмирзаева каби шижоатли, аҳдида қатъий тадбиркор аёлларимиз юртимиз ривожи учун бор имкониятларини ишга солиб, меҳнат қилишларига асло шубҳа йўқ. Уларнинг фаолиятига фақат омадлар тилаб қоламиз.

Нигора ЮНУСОВА,

Асака шаҳри


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди