Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№49, 03.12.2015

Маслаҳатчилар ҳаётидан

КЎНГИЛЛАРГА ЙЎЛ ТОПГАН АЁЛ...

Донохон Ибрагимованинг Олтинкўл туманидаги Жалабек маҳалласида диний-маърифат маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи вазифасида ишлай бошлаганига кўп бўлгани йўқ. Асли касби муаллима бўлган Донохон учун маҳалладошлари билан тиллашиб ишлаш қийин кечмади.

Бу вазифага киришган дастлабки кунлариданоқ маслаҳатчи фаолияти билан боғлиқ барча йўналишлар бўйича ўз олдига аниқ вазифаларни белгилаб олди. Айниқса, маҳаллани ободонлаштириш, хонадонлардаги саранжом-саришталик, оилаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ажримлар, вояга етмаганлар ҳамда хотин-қизлар билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг, ҳудуддаги мактаб ўқувчилари ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Фаолияти давомида маҳалла фуқаролар йиғини раиси Муқимжон Отаматов, маҳалла фаолларидан Манзурахон Атаматова, Зуҳрахон Насриддинова, Омадхон Қодирова, Зуҳриддин Йўлчиев, Шокиржон Тожибоевлар билан кенгашиб, иш олиб борди. Ана шу саъйи ҳаракатлар, ҳамжиҳатликда олиб борилган ишлар самараси ўлароқ, бир неча йилдирки, маҳаллада салбий ҳолатлар умуман қайд этилмади.

Донохон тез-тез нуроний онахон ва отахонлар иштирокида ёшларнинг давра суҳбатларини ташкил этиб туради. Бундай давраларга шифокорлар, ҳуқуқшунослар сингари турли соҳа вакиллари таклиф этилиб, ёшларга кексаларнинг ҳаёт тажрибаларини ўрганишларига, тиббий, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришларига имкон яратиб беради.

Айни кунда 542 та хўжаликдан иборат, 3700 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган ушбу маҳалла тумандаги энг ибратли маҳаллалардан бири ҳисобланади. Маҳаллада якка-ёлғиз яшовчи кексалар, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар вакиллари ҳеч қачон эътибордан четда қолмайди, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади. Бу ишларда Козимжон Раҳмонов, Ёрқинбек Ботировдек тадбиркорлар кўмагидан ҳамма бирдек мамнун.

Донохон Ибрагимова олиб бораётган ибратли ишларга ҳамиша маҳалла фаоллари елкадош. Шунингдек, дастурхончилар Омадхон Қодирова, Хатимахон Ҳалимова, отинойи Ибодатхон Исақоваларнинг кўмаги, қолаверса, жонкуяр ва кўпни кўрган фаолларидан иборат махсус комиссия аъзолари иштирокида тўй ва бошқа турли маросимларни ихчам, камчиқим, ортиқча дабдабасиз ўтказишга эришилмоқда.

Оила қураётган ёшлар билан суҳбатлар ўтказиш йўлга қўйилганлиги ёшларда оилавий ҳаётга катта масъулият билан қараш кўникмасини шакллантиришга ёрдам бермоқда.

Қайнона-келин муносабатлари мавзуида маҳаллада "Қайнонам-онам менинг", "Келин одоби", "Оила - жамият таянчи" сингари тадбирлар, турли давра суҳбатларининг ўтказилиб турилиши оилалар тотувлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Шунингдек, маҳалла ҳудудида жойлашган 10- умумтаълим мактаби ва қишлоқ врачлик пункти билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Мактабда ўқув йили бошида "Энг намунали синф", "Энг озода синф", "Энг интизомли синф" сингари танловлар эълон қилиниб, йил якунида танлов ғолиблари маҳалла фуқаролар йиғини томонидан совғалар билан тақдирланадилар.

Ана шундай хайрли ва ибратли ишлар бошида маҳалла фаоллари, албатта, маслаҳатчи туради. Бу каби ишларни ташкил этишда эл-юрт ишига камарбаста бўлаётган Донохон маҳалладошларига доимо ўрнак бўлади. У жорий йилда "Энг намунали диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари маслаҳатчиси" кўрик-танловида туманда 2- ўринни қўлга киритди.

Ўз ишига масъулият билан ёндошаётган маслаҳатчи ўз хонадонида оқила бека, меҳрибон она. Турмуш ўртоғи Абдулҳай ака билан бир қиз, икки ўғилни тарбиялаб қаторга қўшишди. Айни пайтда 6 нафар набиралари бор. Уларнинг намунали ҳаёт йўллари кўплар учун ибрат мактабидир.

Зеро, ибратли ҳаёт соҳибаси бўлган Донохон маҳалла ишида ҳам кўпчиликнинг ишончини оқлаб, ҳурмат-эътибор топмоқда.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.

Суратда: маслаҳатчи Д. ИБРАГИМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди