Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№50, 10.12.2015

МУЛОҲАЗА

МАСЪУЛИЯТНИ УНУТМАЙЛИК

Маърифат инсонни залолатдан қутқаради. Негаки, маърифатга, юксак маънавиятга интилган инсон ҳеч қачон ёмонликка қўл урмайди. Шу боис ҳам юртимизда аҳолини, айниқса, ёшларни юксак маънавиятли, маърифатли қилиб тарбиялаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда шубҳасиз, маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатаётган отинойиларнинг ҳам ўрни ва роли катта.

Айни кунда туманимизда 37 нафар отинойи самарали фаолият олиб бормоқда. Маҳалла маслаҳатчилари, фаол аёллар билан ҳамкорликда маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчилик, турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолиш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳлар сингари турли салбий иллатларнинг олдини олиш, тўй ва бошқа маросимларни дабдабасиз, камчиқим қилиб ўтказиш борасида амалий ва кенг кўламли тарғибот ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, мактаб ва коллежлар ўқувчилари, уюшмаган ёшлар ўртасида одоб-аҳлоқ, кийиниш маданияти ҳақида мунтазам суҳбатлар ўтказилаётганлиги ҳам ижобий натижалар бермоқда. Бироқ бу борада ҳали қилишимиз зарур бўлган ишлар жуда кўп. Яқинда бўлган бир воқеа мени янада ташвишга солади.

...Жамоатчилик жойида очиқ-сочиқ кийинган қизга танбеҳ бергандим. Қизидан олдин онаси менга қарши чиқди. Афсусландим, чунки қизини эмас, аввал онасини тарбиялаш керак экан. Ўша аёл маънавиятли, маърифатли, мулоҳазали бўлганда эди, қизини эл-юрт олдида "бошқача" кийиниб юришига асло йўл қўймаган бўлар эди.

Маҳаллаларда мени ташвишга солаётган яна бир ҳолат борки, назаримда бу масалага кенг жамоатчилик асло бефарқ қарамаслиги керак. Айрим аёлларнинг оиласини, фарзандларини ташлаб хорижга ишлагани кетиб қолаётганлигидир. Ахир аёл киши қандай қилиб оиласидан олисда яшаши мумкин. Узоқ муддат ўзга юртларда юриб келган аёлнинг фарзандларида унга нисбатан меҳр тўкис бўлармикан? Онасининг меҳр ва эътиборини кўрмай ўсган болалар катта бўлганида қандай қилиб комил инсон бўла олади? Фарзанд, айниқса, қиз бола ҳамиша онанинг эътибори ва назоратида бўлиши лозим.

Тўғри, орамизда одоб-аҳлоқли ёшлар жуда кўп, уларга ҳавасингиз келади. Мушоҳада ва теран фикрлари билан доимо олға интилади. Чунки уларнинг оиласида барқарор маънавий муҳит бор, шунинг учун чиройли тарбия кўриб вояга етишмоқда. Шу ўринда халқимизнинг "Қуш уясида кўрганини қилади", деган ҳикмати нечоғли тўғри эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қиламиз.

Демак, энг аввало, оилаларда маънавий муҳитни яхшилаш, аёлларимизнинг дунёвий ҳамда замонавий билимларга эга бўлишларига кўмаклашишимиз даркор. Негаки, маърифатли она ёмон ҳулқли фарзандни тарбияламайди.

Ҳар кунги иш фаолиятимиздан ўзимиз ҳам руҳий озуқа оламиз. Ахир атрофимиздаги инсонларни яхшиликка, эзгуликка бошлашдан-да савоблироқ, бундан масъулиятлироқ юмуш бўлмаса керак. Шу маънода биз отино-йилар фаолиятимизда зиммамиздаги масъулиятни унутмаслигимиз, сидқидилдан меҳнат қилишимиз лозим.

Ойшахон УСМОНОВА,

Хўжаобод тумани бош отинойиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди