Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№51, 17.12.2015

Мутахассис минбари

ОИЛА - ТАРБИЯ МАСКАНИ

Юксак маънавиятли, баркамол авлодни тарбиялаш, энг аввало, оиладан бошланади. Халқимизда "Қуш уясида кўрганини қилади", деган нақл бежиз айтилмаган. Шу маънода тарбия борасида оиладаги муҳит, таълим-тарбия жараёни, ота-онанинг фарзанд тарбиясига эътибори муҳим аҳамият касб этади.

Қайсики оиладаги носоғлом муҳит, яъни уруш-жанжаллар, оила аъзоларининг бир-бирларига нисбатан ҳурматсизлик қилиши, ота-онанинг маънавияти паст эканлиги сингари ҳолатлар қарор топган бўлса, ўша оилада ўсаётган фарзандларнинг тарбияси ҳам шунга мос тарзда шаклланади. Тадқиқотчиларнинг маълумотларига қараганда, инсон умри мобайнида оладиган барча ахборотларнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олар экан. Бундан кўринадики, боланинг дунёқараши, тарбияси шаклланишида оила биринчи бўғин бўлиб хизмат қилади.

Оила соҳиблари, яъни ота-онанинг муқаддас, энг муҳим бурчи - фарзанд тарбиясидир. Бола - азиз, одоби - ундан азиз, деб бежиз айтмайдилар. Бола туғилганидан бошлаб оила муҳитида яшайди. Энг муҳими, фарзандлар оилавий ҳаёт мактаби орқали жамият талабларини англайди, ҳис этади. Бу эса, табиийки, ҳар бир ота-онага катта масъулият юклайди.

Марказимиз томонидан олиб борилаётган тарғибот ишлари, социологик тадқиқотлар, ёшларни оилага тайёрлаш, ёш оилаларнинг муаммоларини ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказиш, ажримларнинг олдини олиш, оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёш авлод онгига сингдиришда муҳим омил бўлмоқда.

Диний экстремизм ва ақидапарстликнинг олдини олиш масаласини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар ёшларнинг ақидапарастларга эргашиб кетишига кўпроқ уларнинг диний сабоқ олишга бўлган қизиқишлари, бўш вақтларини ўтказишни тўғри ташкил этмаслик ҳамда ота-оналар, кенг жамоатчилик назорати етарли эмаслигини кўрсатди. Демак, ёшларимиздаги маънавий бўшлиқни маънавий-маърифий билимлар билан тўлдириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратишимиз муҳимдир. Бунинг учун кутубхоналардан фойдаланиш, таълим муассасаларида тўгараклар фаолиятини кучайтириш, маҳаллаларда ташкил этилган "Маънавият кунлари" фаолиятини кенгайтириш, фарзанд тарбиясида ота-оналар масъулиятини янада ошириш, "Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги" тизимини такомиллаштириш ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада оширади.

Оила - муқаддас даргоҳ. Киши инсоний фазилатлар руҳида камол топиши учун ана шу даргоҳда зарур муҳитни шакллантириш керак. Зотан, оилада қанчалик соғлом ва маънавий муҳит бўлса, фарзанд шунчалик баркамол ва юксак маънавиятли инсон бўлиб вояга етади.

Дилдора САМАТОВА,

"Оила" илмий-амалий маркази вилоят бўлими раҳбари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди