Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№52, 24.12.2015

КАСБИГА ФИДОЙИ АЁЛ

Инсон ҳаёти давомида кимларгадир ёрдам беролса, атрофидагиларнинг ишончини қозона олса, уларга кераклигини ҳис қилса, демак, унинг умри бекор ўтмаяпти. Орамизда шундай инсонлар борки, уларнинг босиб ўтган ва ўтаётган ҳаёт йўллари барчага ибрат бўлишга арзийди.

Мунаввархон опани дастлаб бундан бир неча йиллар илгари вилоят шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонасида учратгандим. Ўша куни тунги навбатчиликда бўлган бу шифокор аёл зиммасидаги масъулиятни теран ҳис қилишини, беморни ўзининг ширинсуханлиги билан дардни енгишга ишонтира олишининг гувоҳи бўлгандим. Бу аёлдаги беморни ўз яқинидек кўриш, самимийлик фазилатлари кишини ўзига тортади.

Мунаввархон Маткаримова зиёли оилада вояга етди. Отаси Иброҳимжон ака ва онаси Арофатхон опа илмли инсонлар бўлгани боис, фарзандларини ҳам билимли бўлиб улғайишлари учун барча шарт-шароитларни яратиб бердилар. Мунаввархон опа ҳали бола чоғидаёқ "катта бўлсам, албатта, духтир бўламан", дея аҳд қиларди. Ана шу ҳавас билан камол топаётган бўлажак шифокор мактабда ўқиб юрган кезлариёқ биология, кимё фанларидан ўтказилган фан олимпиадаларининг вилоят, республика босқичларида ғолиблар қаторидан жой олди. Ана шу ютуқлар интилувчан қизни тиббиётнинг етук мутахассиси бўлишга ундайверди.

Мактабни тамомлаб, Самарқанддаги тиббиёт билим юртига ўқишга кирган Мунаввархон ҳамширалик бўлимини имтиёзли тугатади ва Бўз тумани марказий шифохонасининг жарроҳлик бўлимида меҳнат фаолиятини бошлайди. Бироқ моҳир жарроҳ бўлиш орзуси, мақсади уни Андижон давлат тиббиёт институтига ҳужжатларини топширишга ундади. Синовлардан муваффақиятли ўтган тиришқоқ қиз талаба бўлгач ҳам ишни ташлаб қўймади. Олийгоҳда таълим олиш баробарида Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг жарроҳлик бўлимида ҳамширалик фаолиятини давом эттирди.

Институтни имтиёзли тамомлаган Мунаввархон Маткаримова устозлари профессорлар О. Холматов, И. Ибодов, Я. Ўриновларнинг қўл остида жарроҳликнинг сир-асрорларини пухта ўрганиб борди. Институт клиникасида ишлаш билан бирга, талабаларга дарс берди.

- Шифокор даво истаб келган ҳар бир беморни ўз яқин инсонидай қабул қилиши керак. Унинг дарди оғир эмаслигига, тезда соғайиб кетишига, уни ишонтира олиши шарт, - дейди Мунаввархон Маткаримова. - Чунки тиббиётда ишонч муҳим аҳамиятга эга.

Оилада соғлом муҳит ҳар қандай кишининг жамиятда барқарор ўрин топишига ёрдам беради. Шу маънода ўғлининг камоли, оиласининг хотиржамлиги ишда эришаётган муваффақиятларига замин бўлмоқда.

Касбини юракдан севган, унга бор меҳрини бағишлай олган инсонгина ўз соҳасининг фидойисига айланади. Қаҳрамонимиз Мунаввархон Маткаримова ҳам ана шундай касбига фидоий шифокорлардан бири.

Зилола Ғолибжон қизи.

Суратда: М. Маткаримова.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди