Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№1, 01.01.2016

Дил номалари

ОИЛАЛАРИМИЗ МУСТАҲКАМ БЎЛСИН

Матлубахон АБАРОВА,

Андижон шаҳридаги "Шўрбулоқ" маҳалла фуқаролар йиғинининг

диний-маърифат ва маънавий аҳлоқий масалалари бўйича маслаҳатчиси.

Мен ҳаётий кузатувларимдан келиб чиқиб шунга амин бўлдимки, инсоннинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун энг муҳим нарса - бу оила, унинг тинчлиги ва мустаҳкамлиги экан. Оиласи тинч кишигина бошқа ишда хотиржам ишлайди, фарзандларига чиройли тарбия беради, ҳақиқий бахтни ҳис этади.

Маҳалламизда айни пайтда 920 та оила тинч-фаровон истиқомат қилмоқда. Мен маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда оилаларнинг тинч, фаровон ҳаёт кечиришлари, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, вояга етмаганлар ва хотин-қизлар ўртасида салбий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш, тўй, маърака ва бошқа маросимларни ихчам ва дабдабасиз ўтказиш, умуман, фаолиятимга оид барча йўналишлар бўйича кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратяпман. Бунинг самараси ўлароқ, маҳалламизда барча йўналишларда ижобий натижаларга эришилмоқда.

Якунланган йил мен учун муваффақиятли йил бўлди. "Фуқаролар йиғинининг энг намунали диний миаърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси" танловининг вилоят босқичида ғолиб чиқдим. Танловнинг республика босқичида "Оилалар мустаҳкамлигини таъминлашдаги фаоллиги учун" номинацияси бўйича тақдирландим.

2016 йилдаги асосий мақсадим, оилаларни мустаҳкамаш, оналар ва болалар саломатлигини таъминш борасидаги ишларни янада юқори даражага кўтаришдир. Янги йил ҳар бир оилага бахт ва қувонч олиб келсин..


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди